FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЯНГИ ОВОЗЛАР” ТЕЛЕТАНЛОВИНИНГ ЯКУНИЙ ИККИНЧИ САРАЛАШ БОСҚИЧИ НИҲОЯСИГА ЕТДИ! 01.12.2016 06:53

EXZH0286

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан шунингдек, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамда, Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган, 18-30 ёшдаги ҳаваскорлар ва профессионал тайёргарликка эга бўлган иштирокчилар ўртасида “Янги овозлар” телетанловининг, Алишер Навоий Киносаройида ўтказилган якуний иккинчи саралаш босқичи ўз ниҳоясига етди.

OGBC2314

3 кун давомида бўлиб ўтган саралаш босқичида ёшларнинг ижодий ишларини кўриб чиқиш учун махсус экспертлар гуруҳи жалб қилинди. Улар Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов, “Ниҳол” мукофоти совриндори Адҳам Солиев, хонандалар Муниса Ризаева, Хуршид Иноғомов ва бошқа ижодкорлардан иборат бўлди.

AMCX9331

Танлов жуда қизғин ва баҳсли кечди. Якуний иккинчи саралаш босқичига ўтган ёшлар жуда иқтидорли бўлиб, уларнинг орасидан янада муносибларини танлаш Экспертлар гуруҳига ҳам осон бўлмади.

DGBN1708

Телетанловнинг иккинчи саралаш босқичида ўз иқтидорларини тўла намоён этиб, муваффақиятга эришган 40 дан зиёд ёш ижодкорлар танловнинг иккинчи босқичида қатнашиш имкониятини қўлга киритган эдилар. Айнан уларнинг 35 нафари якуний саралаш босқичида муваффақиятга эришдилар.

CWWP7544

Эндиликда улар, 3 та ижодий жамоага бўлиниб, профессионал устозлар кўмагида қарийб 2 ой давомида тайёргарлик кўрадилар.

Саида Вахобова

IZKY1322

IMG_8100 IMG_8097

IMG_8105

GECE4250

BBRA9550