FATTOHHON.COM

« Все новости

“ОЛТИН КУЗ” ХАЛҚАРО САНЪАТ ФЕСТИВАЛИ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА! 02.12.2016 01:31

556cf5c7985c540381832f72b76e97d1

Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Олтин куз” Халқаро санъат фестивали дастури доирасида, куни кеча “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан “Туркистон” саройида концерт дастури ташкил этилди.

DSC_4082

Дастурда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков,

DSC_4151

Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ғиёс Бойтоев, Равшан Комилов, Собиржон Мўминов,

DSC_9245

Абдурашид Йўлдошев, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Гуласал Абдуллаева, Ойбек ва Нигора,

 

Дилсўз,

DSC_9506

Жасур Мирсагатов, эстрада хонандалари Роҳила Рўзимова,

DSC_4093

“Сурхон” гуруҳи,

DSC_4026

сўз устаси Аваз Охун, ҳамда “Наврўз” рақс ансамбли иштирок этишди.

DSC_9601

Дастурни Анвар Тожибоев ва Феруза Норматова олиб боришди.

DSC_4166

Бундай концертлар асл санъат мухлисларига завқ-шавқ улашиш билан бирга, жонли ижро тарғиботи ва бой маънавий меросимизни навқирон ижрочиларига етказишда муҳим аҳамият касб этади.

Фотолар учун “Ўзбекнаво” Эстрада бирлашмасига

миннатдорчилик билдирамиз

DSC_9573