FATTOHHON.COM
« Все новости
ҲИЛОЛА ҲАМИДОВА “СЕВГИСИНИ АЙТОЛМАГАН ҚИЗ” ҚЎШИҒИНИНГ МУАЛЛИФИНИ ИЗЛАМОҚДА! 05.12.2016 03:04
Хонанда Ҳилола Ҳамидованинг “Севгисини айтолмаган қиз” қўшиғи ижодда унга кўп муваффақиятлар олиб келган қўшиқ бўлиб, унинг мусиқаси Ўзбекистон Халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов томонидан басталанган, аранжеровкаси эса Дилмурод Маткаримовга тегишли.
Аммо, хонанда шунча вақтдан буён бу ажойиб қўшиқнинг матн муаллифини топа олгани йўқ!
Агар бу маълумотни ўқиганлар орасида, “Севгисини айтолмаган қиз” қўшиғининг матн муаллифи бўлса, ижтимоий тармоқлар орқали Ҳилола Ҳамидовага ёки бизга мурожаат қилиши мумкин.
“СЕВГИСИНИ АЙТОЛМАГАН ҚИЗ” ҚЎШИҒИГА СУРАТГА ОЛИНГАН ТАЪСИРЛИ ВИДЕОКЛИПНИ КЎРИШ УЧУН!