FATTOHHON.COM
« Все новости4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови Халқаро талаблар даражасида ўтказилди. 5 декабрь куни эса, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Миромонович Мирзиёев 15 миллион 906 минг 724 овоз, яъни сайловда иштирок этган сайловчилар умумий сонининг 88,61 фоиз овози билан ғалаба қозонди!
Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевни телефон орқали Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев, ҳамда Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон,Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ғалаба қозонганлиги билан самимий табриклашди.
Юқори савияда ўтказилган сайловда ҳар бир сайловчи ўз оиласи, фарзандлари бахти, камоли, ёруғ келажаги учун овоз берди.
Халқимиз мазкур сайлов орқали, Дунё ҳамжамияти олдида жуда муҳим, масъулиятли синовдан ўтди, ҳамда энг муносиб номзодни сайлади!
Биз ҳам Сайловда сайтимиз ижодий гуруҳи аъзолари овоз берган энг муносиб номзод ғалаба қозонганлигидан бениҳоя мамнунмиз!
Юртимиз Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни чин дилдан қутлаб, Ватан ва халқ манфаати йўлидаги эзгу ишларида чексиз муваффақият тилаймиз!