FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева янги клипини Ҳиндистонда суратга олдирмоқда!
Жуда ўзгача чиқиши кутилаётган клип ҳақида Райҳоннинг фикрлари: - Концертга тайёргарлик кўриш жараёнида ижодий жамоамиз билан янги “Намасте” қўшиғини яратдик. Қўшиқ сўзи ва мусиқаси Якзонга тегишли, оранжировка Жасур Бадалбоевники. “Намасте” ижодимдаги ноодатий қўшиқ бўлиб, у менинг бугунги ички дунёимни акс эттиради десам, муболаға бўлмайди. Яъни, “Намасте” сўзи ҳиндчадан таржима қилганда “Салом”, яъни “Салом муҳаббат” деган маънони англатади. Ушбу қўшиқ орқали мухлисларимга ўзимнинг севгимни етказмоқчиман. Биласизми, қўшиқ номининг ўзи, уни Ҳиндистонда суратга олиш керак, деган ғоянинг туғилишига сабаб бўлди! Менинг фикримча, ўзбек ва ҳинд миллати бир-бирига жуда ўхшаш ва яқин. Ҳинд киноларини, куй-қўшиқларини севмайдиган ўзбекнинг ўзи бўлмаса керак. Бизга бу мамлакат руҳан яқин ва шу сабабли биз ана шу муҳаббатни янада мустаҳкамлаш мақсадида, Ҳиндистонга келдик. Мақсад нафақат клип, балки ушбу клип орқали бу ернинг маданиятини ҳам кўрсатиш. Клипимиз жуда ҳам ажойиб чиқишига ва мухлислар кўнглидан жой олишига ишончим комил.
Демак, Райҳондан тез кунда “Намасте”!