FATTOHHON.COM
« Все новостиКуни кеча “Меҳрибонлик” Ногиронлар Жамияти томонидан, “Саёҳат” ресторанида, “Нигоронларни ҳимоялаш куни” ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги муносабати билан “Қомусимиз –номусимиз ҳам шарафу оримиз!” деб номланган байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирга имконияти чекланган йигит-қизлар таклиф қилинган бўлиб, уларнинг қўл меҳнати билан яратилган турли буюмлари кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.
Бу кўргазманинг ташкил қилинишидан мақсад, имконияти чекланган инсонларнинг қўл меҳнатларини кўрсатиб бериш, уларни ҳам бошқалардан фарқ қилмаслиги, ҳамиша қўлидан иш келишини исботлаш, шу билан бирга уларнинг руҳиятига тетиклик бағишлаш, дилларни хушнуд этиш, жамиятнинг қадрли, эъзоздаги аъзолари эканлигини ҳис этиб яшаш ва жаннатмакон Ўзбекистонимизда инсонлар ҳар хил, аммо тенг ҳуқуқли яна бир бор таъкидлаш ва ҳис қилиш, шукуроналикка ундашдир.
Тадбирда бир неча хонандалар ўз куй-қўшиқлари билан меҳмонларни янада руҳлантиришди.
Шунингдек, Тадбир якунида, Тадбир ташкиллаштирилишида муносиб ҳисса қўшган Ташкилотчи ва ижодкорларга Фахрий ёрлиқлар топширилди.