FATTOHHON.COM
« Все новостиТинч, фаровон юртга тўйлар, байрамлар ярашади. Куни кеча Юртимиздаги бахтли оилалар сафига яна бир янги оила қўшилди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова ўзининг иккинчи қиз фарзанди Иқболахонни турмушга узатди.
Тўй ва ФҲДЁ дан ўтиш маросими ҳам пойтатимиздаги “Мумтоз” ресторанида бўлиб ўтди.
Тўйда Ҳосила Раҳимованинг барча яқинлари, санъаткорлар иштирок этишди
ва хонандани ҳамда, куёв ва келинни самимий табриклашди!
Жумладан, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков,
Ўзбекистон Халқ артистлари Гулсанам Мамазотова, Маҳмуд Намозов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров, “Сурхон” гуруҳи, хонандалар Муниса Ризаева, Жасур Умиров, хонанданинг куёви ката куёви хонанда Баҳриддин Зуҳриддинов ва бошқалар ўз қўшиқлари билан тўйга янада файз киритишди!
Баҳриддин Зуҳриддиновнинг қўшиғига куёв ва келинчак вальсга тушишди!
Биз ҳам Ҳосила опа Раҳимова, ҳамда куёв ва келинни чин дилдан табриклаймиз!
Бахт қасрига қўйган қадамларингиз қутлуғ бўлсин Сардорбек ва Иқболахон!
Ҳамиша дунёдаги энг бахтли оилалардан бўлиб, шириндан-ширин фарзандларнинг ота-онаси бўлишларингизга, бир умр биргаликда қўша қаришларингизга тилакдошмиз!
Тўйдан барча фотолар яқин соатларда, ижтимоий тармоқлардаги профилларимизда!