FATTOHHON.COM
« Все новости3-декабрь «Халқаро Ногиронлар куни» муносабати билан, 1-декабрь куни “Мурувват” Ногиронлар учун Эркаклар интернат уйида Хайрия тадбири бўлиб ўтди.
Унда, актёр, актрисалар ва хонандалар иштирок этишиб, ўз куй-қўшиқлари, Ватан, меҳр-оқибат ҳақидаги шеърлари билан барчани хушнуд этишди.
Шунингдек, улар “Мурувват” уйидагиларни самимий табриклаб, уларга аъло кайфият улашишди.
Хайрия тадбири кўтаринки кайфиятда ўтди. Тадбирни Хушнуд Сайфутдинов, Замира Бешимова олиб боришди.
Тадбирда актрисалар Зуҳра Солиева, Наргиза Абдуллаева,
хонандалар Наргиз, Ўктам Ҳакимов, Али Ниязимбетов ва бошқалар иштирок этишди.
Инсонпарварлик, меҳр-мурувват халқимизга хос қадимий эзгу анъана бўлиб, тадбир иштирокчилари ҳар бир инсон, жамиятимиз учун керакли, қадрли эканлигини “Мурувват” уйидагиларга ҳис эттириб, уларнинг кўнгилларида келажакка бўлган ишончни мустаҳкамлашди.