FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва унинг турмуш ўртоғи Фарҳод Алимовлар Тибетга боришди. Тибетга саёҳати чоғида улар денгиз сатҳидан 2000 метр баландликка, дунёга довруғи кетган монах ҳузурига ташриф буюришди.
Маълум бўлишича, улар ҳузурига борган роҳиб Британия қироличасининг дардига даво бўлиб, уни хасталикдан фориғ этган ва қиролича бунинг учун роҳибнинг олдига ўзи борган.
Тибет монахи Ҳимолай тоғларида тахта уйда яшаб, унинг ҳузурига борганларнинг томири орқали хасталигини аниқлаб, уларни табиий гиёҳлар ёрдамида ўша дарддан фориғ этади.
Аввалроқ, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева яккахон концерт дастурига тайёргарлик чоғида, Ҳиндистонда “Намастэ” таронасига клип суратга олгани ҳақида хабар бергандик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Хонанданинг янги қўшиқ премьераси эса, 19 декабрь куни “MARMАRIS” ресторанида бўлиб ўтади!