FATTOHHON.COM
« Все новости15 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройида “Мавсум хитлари” Тақдирлаш маросими ва гала-концерти бўлиб ўтди. Унда мавсум давомида яратилган энг хит қўшиқлар эгалари тақдирланди.
Жумладан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев “Қирмизи олма”,
Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова “Алдама мани”,
Шохруххон “Алдамадим”,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон ва Ҳалима “Ҳалима” дуэти,
Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова “Қироличангман”,
Лола “Хабар ол”,
Муниса Ризаева “Гулғунча”,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз “Ҳай-ҳай”,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов “Маликам”,
Музаффар Мирзараҳимов ,
Ботир Қодиров “Сенга нимадир бўлдими?”,
Бунёдбек Саидов “Лўппи-лўппи” ва бошқалар хит қўшиқлари учун тақдирланишди.
Барча ғолиблар саҳна ортида Телеканаллар учун ўз фикрларини баён этиб, ғолиб бўлган қўшиқлари ижодкорларига, ҳамда ўз мухлисларига миннатдорчилик билдиришди.
Концертни Нилуфар Сотиболдиева ва Рустамбек олиб боришди.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков эса, “Жиги-жиги” қўшиғи учун тақдирланиши керак эди. Аммо, санъаткор касал бўлганлиги учун, тадбирда иштирок эта олмади ва бу номер ҳам намойиш қилинмади.
Шунингдек, концертда“Ҳасан ва Ҳусан” триоси,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева,
“Диёр” гуруҳи,
ҳамда бошқа хонандалар иштирок этишди.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова