FATTOHHON.COM

« Все новости

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯСИ 26.12.2016 22:22

25 декабрь куни Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

4209ffa9d8bf92cc41a0349e35eb4476

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев маъруза қилди.

Маърузада Мустақиллик йилларида Навоий вилоятида барча соҳаларда диққатга сазовор ислоҳотлар амалга оширилгани, янги бино ва иншоотлар, ижтимоий объектлар, уй-жойлар барпо этилгани таъкидланди.

Вилоятларда йўллар қуриш, замонавий хиёбонлар ташкил қилиш, юртни обод қилиш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди. Кейинги 5 йилда вилоятнинг ялпи ҳудуди маҳсулоти 130,3 фоизга ошди.

Саноат соҳаси ҳам йилдан йилга кенгайиб бормоқда. Кейинги беш йилда вилоятда саноат корхоналари сони 1049 тадан 1475 тага етди. Илгари вилоятдаги саноат корхоналари томонидан 122 турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, бугунги кунга келиб, уларнинг турлари 300 дан ошди. Ушбу маҳсулотларнинг 130 дан ортиқ тури тайёр маҳсулот сифатида ишлаб чиқарилмоқда.

cc20706cfc6646d5a9573c969a73d5c0

Айни пайтда вилоятда жиддий эътибор қаратиш лозим бўлган бир қатор долзарб масалалар мавжуд эканлиги ҳам қайд этилди. Хусусан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш саноатини ривожлантириш учун мавжуд бўлган жуда катта имкониятлар ишга солинмаяпти.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тавсиясига биноан Олий Мажлис Сенати Бюджети ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Қобул Турсунов Навоий вилояти ҳокими этиб сайланди.

Шу куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Навоий кон-металлургия комбинати ва “Навоийазот” акциядорлик жамиятининг истиқболдаги режалари билан танишди. 

Давлатимиз Раҳбари  “Навоий” эркин иқтисодий зонасида ҳам бўлиб, бу ерда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўздан кечирди. Мазкур иқтисодий зона фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Prezident.uz дан олинди