FATTOHHON.COM
« Все новостиЎз бортида 84 нафар йўловчи ва 8 нафар экипаж аъзосини жамлаган Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти 25 декабрда Адлер аэропортидан ҳавога кўтарилиб, парвознинг еттинчи дақиқасида Қора денгиз акваториясида ҳалокатга учраган.
Самолёт бўлаклари Сочи қирғоқларидан 1,5 км масофада, 50-70 метр чуқурликдан топилган. Ҳалок бўлганлар орасида – “Первый канал”, НТВ ва “Звезда” телеканалларининг уч нафардан ходими бўлган. Шунингдек самолёт бортида “Адолатли кўмак” халқаро жамоатчилик ташкилоти раҳбари Елизавета Глинка ҳам бўлган.
Самолёт шу вақтгача 6689 соатни парвозда ўтказган. Борт рақами RA-85572.
Ту-154 самолёти ҳалокати туфайли 26 декабрни Россия президенти Владимир Путин мамлакатда “мотам куни” деб эълон қилди. Шунингдек, Владимир Путин ҳалок бўлганларнинг яқинларига ўз ҳамдардлигини билдирди.
Ту-154 лайнери ҳалокатига “техник носозлик” сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.
Мазкур ҳалокатли воқеа муносабати билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Россия Федерацияси Президенти Владимир Владимирович Путинга чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдирди.