FATTOHHON.COM
« Все новости26 декабрь куни “Алишер Навоий” киносаройида Ёлқин Тўйчиевнинг “Маъсума” фильми премьераси бўлиб ўтди.
Фильм олдидан “Ўзбекфильм” Киностудияси директори, режиссёр Ҳилол Насимов сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирди. Сўнг, фильм ижодкорлари саҳнага таклиф этилдилар.
Фильмда асосий ролларни Шахзода Матчонова, Дилбар Икромова ижро этишган. Шунингдек, Мирмақсуд Охунов, Адиз Ражабов, Нигора Каримбоева ва бошқалар.
Фильмда Насиба исмли содда аёлнинг ҳаёти, унинг тимсолида ўзини ўйламай, фақатгина фарзандлари, қайнонаси, оиласи учун қайғураётган аёл тимсоли тасвирланган. Узоқ юртга пул топаман, деб кетганча, оиласини унутиб бошқа турмуш қуриб олган эри, унинг қадрини билмайдиган қайнонаси, ҳамда кичик ёшдаги фарзандлари учун бу аёл ўзини ҳар ёнга уриб, ҳаёт сўқмоқларида турли ҳолатларга дуч келади. Соддалиги ва ишонувчанлиги туфайли, хатога ҳам йўл қўяди... Хиёнатга дуч келади... Аслида унга фақатгина меҳр ва оилавий бахт керак эди, холос...
Фильм 26 декабрдан катта экранларда намойиш қилинмоқда!
Саида Вахобова