FATTOHHON.COM
« Все новости
ЮЛДУЗ УСМОНОВА КОНЦЕРТИГА БИЛЕТЛАР 5 ФЕВРАЛДАН СОТУВДА! ҲАҚИҚИЙ КОНЦЕРТНИНГ СОХТА БАННЕРЛАРИ! 13.01.2017 04:26
Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонованинг Интернетда тарқалган апрель ойидаги концерт баннерлари сохталиги, лекин концерт кунларининг аниқлиги ҳақида,
санъаткорнинг яқинларидан актёр ва режиссёр Шуҳрат Нуралиев маълумот берди: “Концерт чиндан ҳам, 11 апрелдан 23 апрелгача бўлиб ўтади! Бу аниқ! “Истиқлол” санъат саройида кунлар банд қилинган, лицензия олинган! Аммо, интернетда тарқалган концерт баннерлари ҳақиқий эмас! Ҳақиқий концерт баннерлари ҳали тайёр эмас! Бу баннерлар қаердан чиқиб кетди, хабаримиз йўқ! Ҳақиқий баннерлар тайёр бўлиши билан чиқарамиз! Концерт билетлари эса, 5 февралдан сотувга чиқади!”.