FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЯНГИ ОВОЗЛАР” ТЕЛЕТАНЛОВНИНГ ИККИНЧИ (ДУЭТ) БОСҚИЧИГА ТАЙЁРГАРЛИК БОШЛАНДИ! 13.01.2017 04:52

 QHQI2929

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2016 йил 14 апрелдаги Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ҳамда, Ёшлар маданият ва санъат маркази давлат унитар корхонаси билан тузган 20-ҚҚ-сонли қўшма қарори асосида 18-30 ёшдаги ҳаваскорлар ва профессионал тайёргарликка эга бўлган иштирокчилар ўртасида “Янги овозлар” телетанлови ташкил этилди.

PJMA8953

Ўтган 2016 йилнинг ноябрь ойида дастлабки саралаш босқичларида, экспертлар гуруҳи ёшларнинг ижодий ишларини кўриб чиқиб 35 нафар иштирокчига навбатдаги босқичга йўлланма берган эди.

OLOU5578

Шунга кўра, жорий йилнинг 12 декабрь куни Адҳам Солиев раҳбарлигидаги ижодий гуруҳ аъзолари Мусохон Нурматов, Шарофиддин Муродов ҳамда бастакор Нодир Аракуловлардан иборат устоз-ҳакамлар “Оҳанг медиа” студиясида ўзлари саралаб олган 10 нафар иштирокчи билан “Дуэт босқичи”га тайёргарлик ишларини бошлади.

LMNA2740

Тайёргарлик жараёни иштирокчилар билан танишувдан бошланди ва уларнинг йўналиши бўйича дуэтдошлари аниқлаб олинди. Айни дамда иштирокчилар учун асарлар танланмоқда.

XKAK8074

Навбатдаги тайёргарлик ишлари 15 январь кунига режалаштирилган.

Ёшлар маданият ва санъат маркази

Матбуот хизмати

EGIO8230