FATTOHHON.COM
« Все новости
"ҲАЁТ УЧУН!" ФОРУМ МАРАФОНИ ВИЛОЯТЛАР БОСҚИЧИНИНГ БОШЛАНИШИ! 27.03.2013 09:54




27 март куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида “Ҳаёт учун” форум марафони старт олди!Мазкур марафонда 7000 қатнашчи иштирок этди ва 1000 дан ортиқ инсонларни уларни қўллаб-қувватлаб турдилар.
Шаҳар бўйлаб, “Биз кўкрак бези саратонига қаршимиз!” деб ёзилган плакатларни кўриш мумкин эди.

Фонд Форум, “Ҳаёт учун” “Аёллар кенгаши” РЖБ, “Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони Миллий уюшмаси ташкилотчилигида ўтказилган бу марафон, минглаб инсонларга келажакка умид ва ишонч беради!
Мазкур лойиҳа муаллифи Фонд Форум Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова.
Марафондан тушган маблағлар кўкрак бези саратони билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш, жумладан, республикамиз бўйлаб аёлларни бепул тиббий текширувдан ўтказиш, касалликни даволаш учун зарур дори воситаларини ҳарид қилиш ишларига сарфланади.

27 мартдан 18 апрелга қадар бутун республикамиз бўйлаб “Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафонининг вилоят босқичлари бўлиб ўтади.
СИРДАРЁ – 29 март
ЖИЗЗАХ - 30 март
НАВОИЙ – 1 апрель
ХОРАЗМ – 3 апрель
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ – 4 апрель
БУХОРО – 6 апрель
СУРХОНДАРЁ – 8 апрель
ҚАШҚАДАРЁ – 10 апрель
САМАРҚАНД – 12 апрель
НАМАНГАН – 16 апрель
АНДИЖОН – 17 апрель
ФАРҒОНА – 18 апрель
Мазкур лойиҳанинг асосий босқичи 28 апрель куни пойтахтимизда Сьюзан Комен (АҚШ) номидаги жамғарма билан ҳамкорликда ташкил этилади ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.