FATTOHHON.COM
« Все новостиЖорий йилнинг 25 январь куни Россия Федерацияси Маданият вазирлигида Вазир ўринбосари А.Манилова ҳамда, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазири ўринбосари - “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмаси бош директори Ф.Джураев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида маданий-гуманитар соҳаларда 2016-2018 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик Дастури доирасида 2017 йилда амалга оширилиши режалаштирилган қуйидаги лойиҳалар тўғрисида келишиб олинди.
- Россия Федерациясида И.В. Савитский номидаги Қорақалпоғистон Давлат Санъат музейи кўргазмасини ташкиллаштириш;
- Россия Федерациясида Ўзбекистон кунларини ўтказиш;
- Россиялик санъаткорларнинг Самарқанд шаҳрида ўтказилиш режалаштирилган “Шарқ тароналари” ХМФ да иштирок этиши;
- Ўзбекистон театр ходимларининг Россиянинг қатор театрларида малака оширишини ташкиллаштириш;
- Санкт-Петербург шаҳрида ўтказиладиган Халқаро театр фестивалида Ўзбек миллий академик драма театр жамоасининг иштироки;
Шунингдек, учрашув чоғида маданий тизимни ривожлантириш ҳамда келгусида амалга ошириши режалаштирилган бошқа лойиҳалар тўғрисида фикр алмашилди.
Вазирлик Матбуот хизмати