FATTOHHON.COM
« Все новости28 апрель куни Ёшлар ижод саройида “Таълим ва мутахассислик-2013” халқаро кўргазмаси очилди.
Ташкилотчилар: Фонд Форум, ЎзР Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, “Келажак овози” ЁТМ, Ёшларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш маркази, , Education Voyage Agency, Карьера+ ва бошқалар...
Кўргазмада 23 та хорижий ва маҳаллий ўқув юртлари ва 20 га яқин иш билан таъминловчи ташкилотлар иштирок этдилар.
Кўргазма, 2 кун давомида соат 10.00 дан 17.00 га қадар бўлиб ўтди.
Кўргазмада жаҳоннинг кўплаб ўқув юртлари, хорижий вакиллар ва иш билан таъминловчи ташкилотлар иштирок этадилар ва кўргазма иштирокчиларининг ёши асосан 14 ёшдан 35 ёшгача бўлганларни ташкил қилади.
Бу кўргазма, абитуриентлар ва иш билан таъминловчи ташкилотлар учун ҳам жуда қулай имкониятдир.
Ҳар йили ушбу кўргазма иштирокчиларга турли соҳаларда таълим хизмати ва бўш иш ўринларини топиш имконини беради.
Билим юртлари вакиллари ўз фаолияти ҳақидаги керакли барча маълумотларни тақдим этадилар.
Асосий мақсад, Ўзбекистон ва хорижий ўқув юртларининг ўқитиш услублари ва таълим муассасаларининг ўзаро тажриба алмашишлари, ҳамда ёшлар ва аҳолини ўзи қизиқтирган ўқув юртлари, улардаги мутахассисликлар билан таништириш ва уларни касб танлаш борасида танлаш имкониятини яратиш.
Кўргазма иштирокчилари бир вақтнинг ўзида, бир неча турли ташкилотларнинг тавсияларини кўздан кечирган ҳолда, ўзларини қизиқтирган ишни топиш ёки, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш, ўзлари келажакда ўқишни истаган ўқув юрти ва ундаги мутахассисликлар билан янада яқинроқ танишиш имкониятига эга бўладилар.
Меҳмонлар иштирокчиларга қулай бўлиши учун, павильон блокларга бўлинди: “Таълим” ва “Мутахассислик”.
Кўргазмада абитуриентлар, ўқув юртларининг ўқитувчилари ва қабул комиссияси вакиллари билан учрашиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Шунингдек, хорижий ўқув юртларнинг нафақат вакиллари, балки талабалари билан ҳам учрашиш имкониятига эга бўлдилар.
“Мутахассислик” бўлимида, иш излаётганлар, иш билан таъминловчи ташкилотлар вакиллари билан учрашиб, доимий ёки вақтинчалик иш ўринлари ҳақида маълумотлар олдилар.
Саида Вахобова