FATTOHHON.COM

« Все новости

«БЕБАҲОГИНАМ» ФИЛЬМИ ЁПИҚ ПРЕМЬЕРАСИДАН! ЭРКАК САДОҚАТИ, ОИЛА ҚАДРИНИНГ ЭКРАНДАГИ ТАЛҚИНИ! 03.02.2017 07:35

 _MG_8080

Куни кеча NEXT кўнгилочар марказининг кинозалида «Бебаҳогинам» фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди. Унда асосан ижодкорлар ҳамда, ОАВ вакиллари иштирок этишди.

_MG_7981

Фильм сценаврийси, Ён-ха Ким, Жон X.Ли нинг “Унутишни истамайман” киноасари мотивлари асосида, Саида Вахобова, Феруза Фаттохова томонидан ёзилган. Режиссёр Озод Шамс.

_MG_8017

Фильмда бош ролларни Шавкат Комилов, Муқаддас Саъдуллаева, Саида Раметова, Лутфулла Саъдуллаев, Гулчеҳра Саъдуллаева ижро этишган.

_MG_8079

Фильмда оилага садоқат, эркак кишининг ўз оиласига бўлган садоқати улуғланган. Фильм тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, умр йўлдошини нафақат соғлигида, балки бетоблигида ҳам, ҳар қандай ҳолатда асраб-авайлаш, ҳамда меҳрли бўлиши кераклиги, рафиқасини қадрлаш, оила бошлиғи бўлган эркак кишининг асосий вазифаси эканлиги, таъсирли ҳолатлар билан ифода этилган.

Фильмнинг катта премьераси 13 февраль кунига белгиланган.

_MG_8020

Бу фильм ғояси ўзига хос актуал бўлиб, унга бир неча давлат ижодкорлари ўз талқинида мурожаат қилишган, ҳаттоки фильм кадрлари давомида ўша давлатлар киноижодкорларининг фильмларидан кадр ҳам бор.  Шунинг учун ҳам, фильмни турк ёки бошқа миллат фильмларидан “кўчирилган” деб, ҳозирдан жуда катта “открытие”қилаётганлар диққатига: фильм ижодкорлари, яъни режиссёр ва сценарийнавислар, унинг ғояси қайси киноасар мотивлари асосида эканлигини мутлақо яшираётганликлари йўқ!

Кино оламида “адаптирование сценарий” деган тушунча бор. Яъни, аввал суратга олиб бўлинган бирор ғояни қайта ишлаш, унинг асосини сақлаб қолган ҳолатда ўзгартириш, қўшимчалар киритиш. Ҳаттоки, “Оскар” тақдирлаш маросимида ҳам, айнан “За лучший адаптированный сценарий” номинацияси киритилган.

Бундан ташқари, кино оламида “ремейк” деган тушунча ҳам бор, бу бирор фильмни вақт ўтгач, ғоясини сақлаб қолган ҳолда, бироз ўзгартириб қайта суратга олиш! Бу икки ҳолатда ҳам, фильмлар баъзи “кашфиётчилар” айтганидек, кўчирилган эмас, балки қайта ишланган, ўзгартириб қайта суратга олинган ҳисобланади.

Биринчи ҳолат, яъни “адаптирование сценарий”, сценарийнавислардан жуда катта меҳнат талаб қилади! Чунки, фильм бошқалар ўйлагандек, айнан кўчириб олинмайди! Фақатгина ғоя сақлаб қолинган ҳолда воқеалар тизими, ҳолатлар ўзгаради! Менталитетга мослаштирилади, ибратли ҳолатлар қўшилиб, сюжетлар қайта ишлаб чиқилади!  

“Кўчирилган” деб “открытие” қилаётганлар диққатига: Фильм ижодкорлари, фильмни қайси киноасар мотивлари асосида ишлаганликларини яширмаганларидек, “айримлар” каби фильмларни, машҳур фильмлардан очиқчасига, сўзма-сўз кўчириб олиб, “меники” деб, даъво қилаётганлари ҳам йўқ!

Назокат Умарова

_MG_7993

_MG_7987

_MG_8053

_MG_8010

_MG_8009

_MG_8004

_MG_8078

_MG_8065

_MG_8081

_MG_8091

_MG_7981

_MG_7980

_MG_7955

_MG_8028

_MG_8087