FATTOHHON.COM
« Все новости“Ўзбеккино” Миллий агентлигининг 2016 йилдаги фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Агентлик Бош Директори Отабек Мусаев раислигида ўтган йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси масъул ходимлари, тизимдаги корхона-ташкилотлар ва ҳудудий бўлимларнинг раҳбарлари қатнашишди.
Кенгайтирилган йиғилишда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг жорий йил 14 январь куни ўтказилган Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисдаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар белгилаб олинди.
Жумладан, миллий киноматография санъатини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга, объектларни модернизация қилишга, бадиий ва ҳужжатли фильмларни аҳоли, айниқса, ёшлар орасида кенг тарғиб қилишга, чекка ва чегарадош ҳудудлар аҳолисига кинонамойишларни кучайтиришга доир масалалар келишиб олинди.
Бундан ташқари, мамлакатимизда киноматография санъатини ривожлантириш бўйича жойларда олиб борилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинди.
“Ўзбекфильм” АЖ ва “Ўзбекистон Республикаси илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудияси” МЧЖ нинг бино-иншоотларини реконструкция қилиш ва модернизациялаш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисобот тингланди.