FATTOHHON.COM

« Все новости

“ЎЗБЕКНАВО” ЭСТРАДА БИРЛАШМАСИДА ЯНГИ ЎЗГАРИШЛАР... 10.02.2017 03:16

 4105e616c420cbbabe6778567ec6bf61

Куни кеча “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири раислигида навбатдан ташқари йиғилиш ташкил этилди.  “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Бош директори ўринбосари М.Маджидов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари  ахборот-таҳлил департаменти, Маданият ва санъат масалалари сектори маданий-оммавий тадбирлар, эстрада-концерт фаолияти масалалари бўйича Бош мутахассиси лавозимига ўтганлиги муносабати билан, Бирлашмага Бош директор ўринбосари лавозимига Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Қ.Юлдашев, унинг ўрнига Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи лавозимига эса, Э.Ҳакимов, Концерт-томоша фаолиятини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига Ё.Эрназаровлар тайинланди.

Янги лавозимларни эгаллаган ходимларга келгуси ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

“Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмаси

Матбуот хизмати