FATTOHHON.COM

« Все новости

ҚИРҒИЗИСТОН ТЕАТРИ ЎЗБЕКИСТОНДА! 11.02.2017 10:29

Қирғизистон театри “Айкол Манас” спектакли билан Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг сайловолди учрашувларида қўшни мамлакатлар билан барча соҳаларда дўстона алоқаларни кучайтириш орқали халқлар ўртасидаги меҳр-оқибат, қон-қардошлик ришталарини янада мустаҳкамлаш тўғрисида алоҳида фикрлар билдирилган эди. Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги томонидан ҳам, бу борада бир қатор ишлар режалаштирилган ва амалга оширилмоқда.

1486722895_izobrazhenie-111

Қирғизистон Республикаси Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Ўш Давлат Академик ўзбек мусиқали драма театрининг ижоди жамоаси Андижон вилоятининг “Дўстлик” чегара постида Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Ф.Джураев бошчилигидаги Ўзбекистонлик санъат ва маданият номаяндалари томонидан кутиб олинди. Қирғизистондан ташриф буюрган меҳмонлар ҳамда, вилоятдаги театрларнинг санъаткорлари томонидан Андижон шаҳри марказида ўрнатилган Заҳриддин Муҳаммад Бобур ҳайкали пойига гулчамбар қўйилиб, буюк адабиёт намоёндаси, бобокалонимизга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.

1486966634_20170212_134825

Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг чегара олди ҳудудлари ўртасидаги икки томонлама алоқаларни янада кенгайтириш, аҳоли, айниқса ёшларни Қирғизистон театр санъатининг намуналаридан баҳраманд этиш ҳамда ижодий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида ташкил этилган ижодий ташриф 17 февралгача давом этади.

1486966812_20170212_171912

Ижодий сафар давомида Бобур номидаги ўзбек мусиқали драма театрининг “Айкол Манас” спектакли жорий йилнинг 10-12 февраль кунлари Андижон вилояти мусиқали драма театрида, 13-14 февраль кунлари Наманган вилояти мусиқали драма театрида ҳамда Фарғона вилояти театр-концерт саройида 15-17 февраль кунлари ўтказилади.

1486722945_izobrazhenie-118

Гастроль сафари давомида театрларда қирғиз ҳамда, ўзбек санъати намояндалари ўртасида ижодий учрашув ва давра суҳбатлари ташкил этилади.

1486722569_img_9718

1486966786_20170212_165854

1486723569_2

1486723518_1

1486966778_20170212_164123