FATTOHHON.COM

« Все новости

"ЭЪТИРОФ" ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИДАН! БАТАФСИЛ! 15.02.2017 02:50

Халқимизнинг маънавий бойликларини яратадиган ижод аҳлига ва мамлакат шаънини юқори кўтарадиган спортчиларга Давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрлик натижасида турли рағбат ва имтиёзлар жорий этилган, улардан бири, 2013 йилдан бошлаб анъанавий тарзда ташкил қилиб келинаётган "Эътироф” мукофоти бўлиб, 14 февраль куни “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлиги ташаббуси билан қатор тааллуқли ташкилотлар ҳамкорлигида, мазкур “Эътироф” мукофотини топшириш тантанали маросими бўлиб ўтди.

Тантанали тақдирлаш маросимининг ўзига хос жиҳатлари:

[000572]Янгилик! Тантанали маросимнинг аввалгиларидан энг катта фарқи бу сафар Ҳайъат аъзолари томошабинларга таништирилгач, уларни ғолибларни аниқлашда холисликни таъминлаш мақсадида, саҳна ортидаги махсус хонага таклиф этишиб, ўша ердан он-лайн тарзида томошабинлар уларни ҳар бир йўналиш бўйича номинация ғолибларини тақдирлаш вақтида саҳнадаги экранда тўғридан тўғри камера орқали кузатиб туришди.

Анъана! Анъанага кўра, тантанали маросим дастури бир неча қисмларга бўлиниб, ҳар бир қисмни бир жуфт бошловчилар олиб боришди. Ҳар бир қисмда бир йўналиш бўйича, бир неча номинация ғолиблари тақдирланди. Жумладан, Тақдирлаш маросимини дастлаб “Ниҳол” мукофоти совриндори Машҳурбек Раимжонов ва актриса Шахзода Муҳаммедова бошлаб беришди. Сўнг, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Учқун Тиллаев ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Дилдора Рустамова давом эттиришди. Навбатдаги бошловчилар Анвар Тожибоев, актриса Райҳон Уласенова, актёр Адиз Ражабов, “Эътироф” мукофоти совриндори Жамшид Умрзоқов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон, “Эътироф” мукофоти совриндори актриса Юлдуз Ражабова ва бошқалар дастурни олиб боришни давом эттиришди.

[000524]

Саҳнада ёдда қоларли чиқишлар! Дастурнинг мусиқий қисмини “Дурдона” гуруҳи бошлаб берди. Сўнг, “Тантана” болалар гуруҳи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳосила Раҳимова, хонанда Хулкар Абдуллаева ўз қўшиқлари билан томошабинларнинг кайфиятларини юқори кўтаришди.

[000364]

Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева “Тановор”ни куйлади.

[000358]

[000263]

Ўзбекистон халқ артисти Мурод Ражабов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов, Муҳаммадисо Абдулхаиров “Улфатлар” фильмидан саҳна кўриниши намойиш қилишди. Сўнг, Шаҳриёр саҳнага чиқиб, уларга қўшилиб, ҳаммалари биргаликда “Ялла” гуруҳининг машҳур “На Востоке” қўшиғини ижро қилишди.

IMG_1808

Шундан сўнг, саҳнага “Ялла” гуруҳи солисти 7 давлат Халқ артисти Фаррух Зокировнинг ўзи ҳам чиқиб келди! Зал олқишларга тўлди! Бу албатта, Тақдирлаш маросимининг энг ёдда қоларли номерларидан бири бўлди!

“Бек” гуруҳи доирачилари доира ўрнига челаклар билан чиқиб келиб, улардан “ажойиб оҳанг”лар чиқариб ижро қилишди. Бир гуруҳ болалар ҳам ошхона буюмлари қозону капгирлар билан уларга жўр бўлиб кетишди!

IMG_1833

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Намозов доира билан замонавий мусиқа асбоблари жўрлигида “Ош” қўшиғини куйлади.

Ўзбекистон халқ артистлари Ёдгор Саъдиев, Бахтиёр Ихтиёров, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора, Отабек Муталхўжаев, Ёдгор Мирзажонов, Шохжаҳон Жўраев, Шерзод Бек чиқиб, ўзбек кинофильмларидан попурри тарзида қўшиқлар куйлашди.

“Тошболта ошиқ” операсидан попуррини хонандалар Муниса Ризаева ва Шахзод Муродовлар биргаликда ижро этишди. 

IMG_1549

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз, “Ниҳол” ва “Эътироф” мукофоти совриндори Малика Эгамбердиева, сўз устаси ва актёр Шукурилло Исроилов, актриса Ҳалима Ибрагимова, актёр Дилшодбек Каттабеков, ҳамда Фарангиз Аҳматова биргаликда қўшиқ куйлашди.

IMG_1643

Шунингдек, Ўзбекистон Халқ артисти Рамз Усмонов “Менинг орзуйим” қўшиғини, Ўзбекистон Халқ артистлари Абдуҳошим Исмоилов, Зулайҳо Бойхонова Демис Руссос репертуаридан “Good bye my love” қўшиғини, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов  “Танго” қўшиқларини  куйлашди.

IMG_1865

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Алишер Файз, Сардор Раҳимхон, Фурқат Ашуралиев, Элмурод Аҳмедов, Райҳон, Юлдуз Турдиева, Лайло Галиева, Камила Хаджаева, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигора, Дилсўз, санъаткор Отабек Муҳаммадзоҳид хонандалар Рухшона, “Шарқ” гуруҳи, Мила Иосис биргаликда “Биз дунё болалари” қўшиғини ижро қилишди.

IMG_1907

Хонанда Шохруххон ва унинг рафиқаси актриса Асал Шодиева биргаликда “Ватан” қўшиғини куйлашди.

IMG_1986

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова “Нима қилдик Ватан учун?” қўшиғини куйлади ва барча иштирокчиларнинг бу қўшиққа жўрлиги билан Тақдирлаш маросими ҳам ўз ниҳоясига етди.

Тақдирлаш маросимида иштирок этмаганлардан, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков Дубайда сафарда бўлганлиги учун тақдирлаш маросимида иштирок эта олмади. Улуғбек Раҳматуллаев эса, маросимнинг репетициялари вақтида хорижда бўлганлиги учун ҳам, саҳнадаги дастурда иштирок этмаслиги маълум бўлган. Қолаверса, Улуғбек Раҳматуллаев бу мукофотни аввалги йилда қўлга киритиб бўлганди. Маълумки, мазкур мукофот билан фақат бир марта  тақдирланилади. Шунингдек, Ўзбекистон Халқ артисти Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Севара Назархон ва Зиёда, хонанда Лола, ҳамда “Божалар” Жаҳонгир Позилжонов, “Беном” гуруҳи ижодкорлари Сарвар ва Комил, “Уммон” гуруҳи вакиллари ҳам маросимда кўринишмади. 

IMG_1707

Маросим давомида мукофотларни ўз эгаларига Юртимизнинг ўз касби бўйича таниқли намоёндалари топширишди! Жумладан, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов, Ўзбекистон Халқ шоири Усмон Азим, “Эътироф” мукофоти совриндори режиссёр Ҳайдарали Қосимов, Ўзбекистон халқ рассоми Акмал Нур ва бошқалар.

[000300]

Тақдирлаш маросими режиссёри Ўзбекистон санъат арбоби Рустам Динамович Шамсутдинов.

Тақдирланганлар рўйхати

 

Тасвирий ва амалий санъат йўналиши бўйича:

 

“Йилнинг энг яхши рассоми” - Ҳаким Мирзааҳмедов 

 

“Йилнинг энг моҳир ҳунарманди” - Рахматулла Зокиров

 

 “Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши” - Қурбон Норхўрозов 

 

“Йилнинг энг яхши санъатшуноси” - Камола Оқилова

 

Бадиий ижод, журналистика ва телевидение йўналиши бўйича:

 

“Йил телелойиҳаси” - Севара Ўринбоева

 

 “Йил радиолойиҳаси” - Гулноз  Мўминова

 

“Йилнинг энг яхши бошловчиси” - Маъруфжон Хўжақулов

 

“Йилнинг энг яхши телерадио журналисти” - Азиза Қурбонова

 

“Йилнинг энг яхши шоири” - Зебо Мирзаева

 

“Йилнинг энг яхши ёзувчиси” - Хуршид Дўстмуҳамедов

 

“Йилнинг энг яхши публицисти” - Бегзод  Шукуров

“Йилнинг энг яхши мунаққиди” - Наим Каримов 

Театр, кино ва оммавий томошалар йўналиши бўйича:

“Йилнинг энг яхши спектакли” номинацияси- Самарқанд вилояти мусиқали драма театри “Мирзо Улуғбек” спектакли

“Йилнинг энг яхши театр режиссёри” - Олимжон Салимов Ўзбек Миллий академик драма театри режиссёри (сафарда бўлганлиги учун маросимда иштирок эта олмади)

IMG_1981

 “Йилнинг энг яхши театр актёри” - Тоҳир Саидов Ўзбек Миллий Академик драма театри актёри 

“Йилнинг энг яхши театр актрисаси” - Дилором Абдуолимова Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри актрисаси 

 “Йилнинг энг яхши драматурги” - Эркин Аъзам

"Йилнинг энг яхши саҳна рассоми” - Сергей Чернов

"Йилнинг энг яхши кинофильми” - "Барон” бадиий фильми

IMG_2006

"Йилнинг энг яхши кино актёри” – Фарҳод Абдуллаев

"Йилнинг энг яхши кино актрисаси” - Ильмира Раҳимжонова

IMG_1518

“Чет мамлакатлардаги энг яхши фильмлар актёри”  - Фарҳод Маҳмудов 

“Йилнинг энг яхши кино режиссёри” - Рустам Саъдиев

“Йилнинг энг яхши кино сценаристи” - Зулфиқор Мусаков

“Йилнинг энг яхши кино оператори” - Рустам Муродов

“Йилнинг энг яхши цирк артисти” - Анжелика Юнусова

Эстрада, анъанавий, опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати йўналиши бўйича:

IMG_1660

“Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси” - Шохруҳхон

IMG_1672

“Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси”- Шахзода

IMG_1679

“Йилнинг энг фаол гуруҳи”– “Сурхон” гуруҳи

IMG_1720

“Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар эркак хонандаси” - Яхё ва Мухсин Мўминовлар

“Йилнинг энг яхши анъанавий қўшиқлар аёл хонандаси” - Рохила Рўзимова  

“Йилнинг энг яхши опера хонандаси” - Раҳим Мирзакамолов

“Йилнинг энг яхши мусиқа ижрочиси” - Икром Матанов

“Йилнинг энг яхши балетмейстери” - Қодир Мўминов

“Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси” (эркак)- Шерзод Кенжабаев

“Йилнинг энг яхши рақс ижрочиси” (аёл)-Дилноза Ортиқова

IMG_1774

“Йилнинг энг яхши бастакори” - Шуҳрат Зокиров

“Йилнинг энг яхши мусиқа сайқалчиси” - Фарҳод Абдуллаев 

Спорт йўналиши бўйича:

IMG_1599

“Йил спортчиси” -  Ҳасанбой Дўсматов

“Йилнинг спорт мураббийи”- Баҳром Абдумаликов

“Йилнинг энг яхши паралимпиадачиси” - Ҳуснуддин Норбеков

IMG_1642

“Йилнинг энг яхши аёл спортчиси”- Фотимахон Амилова

Эътибор, эҳтиром, эъзоз йўналиши бўйича:

IMG_1927

Қундуз Миркаримова

IMG_1946

Пўлат Саидқосимов

Галина Мельникова

Ўлмас Саиджонов

Насиба Мақсудова

Анор Назаров

Равшан Миртожиев

 IMG_2018

 IMG_1925

Ғолиблардан айниқса, Шахзода ва Шохруххоннинг бу мукофотга сазовор бўлганлиги кўпчиликни қувонтирди!

 Саида Вахобова

Феруза Фаттохова

IMG_2452

 IMG_2059

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

IMG_2049

[000240]

IMG_1970

[000264]

[000290]

 IMG_1921

IMG_1892

IMG_1883

IMG_1880

IMG_1867

IMG_1865

IMG_1845

IMG_1843

IMG_1800

IMG_1772

IMG_1771

IMG_1770

IMG_1736

IMG_1742

IMG_1698

IMG_1684

IMG_1572

IMG_2023

IMG_2018

IMG_2009

IMG_2006

IMG_1982

IMG_1671

IMG_1670

IMG_1669

IMG_1576

[000431]

[000385]

IMG_1625

IMG_1601

IMG_1585

IMG_2048

IMG_1718

IMG_1693

IMG_1589

IMG_1522

[000436]

 [000530]

 [000459]

 [000456]

 

[000410]

[000361]

[000348]

[000338]

[000332]

[000330]

[000326]

[000319]

[000310]

[000307]

[000297]

[000323]

[000304]

[000278]

 [000274]

 [000265]

 [000259]

[000384]

IMG_2047