FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ФАРМОНИГА КЎРА, ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ТУГАТИЛИБ, УНИНГ ЎРНИГА... 16.02.2017 17:04

4OroFy14768148097462_b

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонига кўра,  (МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!) эндиликда,  Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилиб, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида:
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси ва “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси негизида “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси, Миллий эстрада санъатини ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича кенгаш ҳузуридаги Эстрада санъатини ривожлантириш жамғармаси негизида бюджетдан ташқари Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ташкил қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тузилмасидаги Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи, В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи, Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, шунингдек, “Истиқлол” ва “Туркистон” санъат саройлари – Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимига ўтказилади.