FATTOHHON.COM
« Все новости
Фонд Форум ва «Beeline» ҳамкорлигидаги, узоқ кутилган “Zo`r-Zo`r Star” лойиҳасининг биринчи ҳисобот концерти, «ЁШЛАР ИЖОД САРОЙИ» да бўлиб ўтди.
Ниҳоят, 11 нафар танлов иштирокчилари саҳнада, жонли ижрода ўз маҳоратларини намойиш қилиш бахтига муяссар бўлдилар. Эндиликда, Forum TV телеканали мазкур танловнинг ҳисобот концертларини, ҳар шанба куни соат 20.00 да намойиш этиб боради.
Биринчи ҳисобот концертида иштирокчилар оммалашган хориж қўшиқларини ижро қилдилар.
Фонд Форум Васийлик кенгаши Раиси Гулнора Каримова ҳам Ҳайъатнинг фахрий аъзоси сифатида, мазкур тадбирда иштирок этди ва
ёшларнинг чиқишларини баҳолаб, ўз фикрларини билдирган ҳолда, маслаҳатлар берди.
1 ҳисобот танловининг 11 иштирокчиси:
1. Роман Ветров Westlife гуруҳининг «Soledad» қўшиғи билан. Тошкент.
2. Шаҳло Аҳмедова Alicia Keys нинг «Fallin’» қўшиғи билан. Сурхондарё.
3. Расул Турсунқулов Жона Бон Джови нинг «It’s my life» қўшиғи билан. Тошкент.
4. Яна Бахтиева Adele нинг «Someone like you» қўшиғи билан. Тошкент.
5. Улуғбек Холиқов Энрике Иглесиас нинг «Bailamos» қўшиғи билан. Самарқанд.
6. Мадина Рашидова Шакиранинг «Whenever, Wherever» қўшиғи билан. Тошкент.
7. Нурали Шукуруллаев Bill Withers нинг «Ain't No Sunshine» қўшиғи билан. Жиззах.
8. Феруза Жумаева Roxette гуруҳининг«Listen to your heart» қўшиғи билан. Навоий.
9. Асқар Жалилов Адам Ламбертнинг «What do you want from me» қўшиғи билан. Тошкент.
10. Василина Дониёрова Лара Фабианнинг «Adagio» қўшиғи билан. Тошкент.
11. Акбар Толипов «Aisha» қўшиғини француз тилидаги варианти билан. Тошкент вилояти.
Ҳайъат аъзолари орасида Ёшлар театри ва Theatre.UZ Халқаро театр фестивалининг бадиий раҳбари Наби Абдураҳмонов, хореография бўйича педагог Эльвира Мулюкова, “Алладин” эстрада студияси бадиий раҳбари Рустам Ҳамроқулов ҳам бор эдилар. Шунингдек, ҳайъат аъзолари сафида профессионал вокалистлар, педагоглар, созандалар, бастакорлар, хореографлар, ўзбек эстрада юлдузлари, Ўзбекистон Халқ артистлари, актёрлар ва режиссёрлар ҳам бор. Жумладан, Муяссар Раззоқова, Зулайҳо Бойхонова, Насиба Абдуллаева, Муножот Йўлчиева, Абдуҳошим Исмоилов, Жаҳонгир Позилжонов, Райҳон, Шахзода, Рашид Ҳолиқов, Рухшона, Зиёда, Бахтиёр Раҳмонов, Алишер Узоқов, Улуғбек Қодиров, “Саҳро” гуруҳи ва бошқалар... Ҳайъат аъзолари танлов иштирокчилари учун мастер-класслар ҳам ўтказиб, уларга чиқишларда ўз ёрдамларини бериб келмоқдалар. Лойиҳа доирасида қатнашчилар билан профессионал руҳшунос ҳам фаолият олиб боради.
Саида Вахобова