FATTOHHON.COM
« Все новостиФонд Форум, «Аёллар кенгаши» РЖБ, «Ҳаёт учун!” кўкрак бези саратони миллий уюшмасининг энг хайрли лойиҳаларидан бири, этилган “Ҳаёт учун!” хайрия форум-марафонининг вилоят босқичи 30 март куни Жиззах вилоятида ҳам бўлиб ўтди. Анъанага кўра, марафондан тушган маблағ кўкрак бези саратони билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал этиш, жумладан, хасталанган аёлларни тиббий текширувдан ўтказиш, онкологик касалликларни даволаш учун дори воситаларини харид қилишга сарфланади.
Жиззахдаги Форум-марафон марказий кўчалардан бирида жойлашган “Ором” фаввораси ёнидан старт олди ва 1 км. масофани ташкил этиб, “Мустақиллик” майдони ҳудудида якунланди. Марафонда жами, 3500 нафар иштирокчи иштирок этишди. Марафон ғолиблари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.
Шунингдек, марафонда одатга кўра, эстрада юлдузлари ҳам иштирокчиларни қўллаб-қувватлашди.
Мазкур Марафонда саратон билан хасталанган аёллар ҳам иштирок этдилар.
Шунингдек, марафон иштирокчиларининг ёшлари ҳам чегараланмаган, энг ёш иштирокчи сифатида 3 ёшли Маҳлиёхоннинг иштироки ҳам, фикримизнинг исботидир!
Лекин, муҳими ғалаба эмас, иштирок ва хайрли лойиҳага оз бўлсада ўз ҳиссангни қўшишдир!