FATTOHHON.COM
« Все новости21 февралдан 24 февралгача “Истиқлол” санъат саройида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниеванинг концерт дастури бўлиб ўтмоқда.Концерт ташкилотчиси Proart компанияси.
Концертнинг ҳар бир куни ўзгача бўлиб, ҳар бир кунда хонандани ҳамкасблари қўллаб-қувватлашмоқда!
Концертнинг ўзига хос жиҳатлари! Концерт 6 қисмдан иборат бўлиб, ҳар бир қисмда Райҳон томонидан бир мамлакат вакиласи образи, унга мос жиҳатлар тасвирланган.
Биринчи қисмда грек услубига хос либосда намоён бўлган Райҳон “Халос эт”, “Олиб кет”, “Унута оламан” қўшиқлари куйлади.
Қўшиқ якунида Райҳон қора кийинган раққос ва раққосалар даврасида ғойиб бўлди!
Иккинчи қисмда экранлар орқали намойиш қилинган манзаралар ва саҳнага чиқиб рақсга тушган Гладиаторлар томошабинларни Римга томон йўллади!
Императорнинг жанг аравасида саҳнага чиқиб келган Райҳон ва
унда “R” ҳарфи туширилганлиги ёдда қоларли топилма бўлган!
Айниқса, қўшиқлар давомида гладиаторларнинг ўзаро жанг+рақс саҳнаси!
Бу қисмда “Меники”, “Излама”, “Табиб” ва
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда билан куйланган дуэт янгради!
Учинчи қисм, Миллий ўзбеконаликка бағишланган бўлиб, уни доирачилардан сўнг, Райҳоннинг ўзи ўзбекча рақсга тушиб бошлаб берди.
Шу пайт саҳнага чиқиб келган актриса Ҳалима Ибрагимова Райҳонни ўзига хос ҳазил пародия қилишни ҳам унутмади!
Сўнг, рақсга тушиб, Райҳон билан бирга “Омон ёр” дуэтини ижро қилиши ҳам, ўзига хос бўлди!
“Чипра Далли” қўшиғидан сўнг, Райҳон юракларни титратган “Ватан” қўшиғини ижро қилди! Қўшиқ олдидан Алишер Навоий рубоийси ўқилди.
Ғурбатда ғариб шодмон бўлмас эмиш,
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмиш.
Олтин қафас ичра гар қизил гул битса,
Булбулға тикандек ошён бўлмас эмиш.
Бу қисмни ҳақиқий баҳорий қисм бўлди, деб айтиш мумкин! Бу қисмдаги болажонлар чиқишлари, экранлардаги миллий нақшлар, барчаси ҳақиқий ўзбекона руҳда бўлди!
Тўртинчи қисмда жўшқин замонавий рақс билан саҳнага чиқиб келган Райҳон “Севавераман”, “Парвоз”, “Дув-дув гап” (миш-мишчиларга жавоб эканлигини билдирди), “Жавоб бер”,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон билан дуэт, дуэт олдидан Райҳон ўз вақтида уни бу хонанда билан ҳам гап-сўз қилиб, миш-мишлар келиб чиққанлигини айтиб ўтди.
5 қисм эса, R&B га бағишланган, аммо энг қисқа бўлган қисм, унда Райҳон ўзининг бир неча хит қўшиқларини янги талқинларидан иборат “Попурри” тарзида ижро қилиб, раққос йигитлар билан бирга рақсга тушди.
Сўнг, Шаҳриёр билан дуэт куйлашди!
Шаҳриёр ҳам, томошабинлар орасидан саҳнага чиқиб келди.
6 қисм Ҳиндистон мавзусига бағишланиб, ёрқин ҳинд либосидаги Райҳон томошабинларга ҳақиқий ҳиндча рақс ҳам, намойиш этди!
Бу қисм “Намасте” қўшиғи билан бошланиб, Муниса Ризаева билан дуэт,
“Божалар” гуруҳи (Райҳон талқинига кўра “Баччан” гуруҳи) билан дуэт, “Дилимо” ва “Ҳабиби” қўшиқлари янгради.
Концерт аввалида Райҳон саҳнада ўзбек тилида томошабинлар билан саломлашиб, мулоқот қилиб, концерт аввалида ўзининг самимий сўзларини айтишни унутмади!
Ҳар бир қисмда ўша қисмга мос бўлган тасвирлар, ҳамда руҳият берилганлиги томошабинларни ўша қисмни янада қизиқиб кўришларига сабаб бўлди!
Бошқалар учун ноанъанавийлик, аммо Райҳон учун анъанага айланган жиҳат, унинг концертни одатий бошламаслиги, яъни бир сафар томошабинлар орасидан, бир сафар саҳна тагидаги лифт орқали чиқиб келишлардан сўнг, эндиликда, саҳна шифтидан оқ диванда тушиб келиши бўлди!
“Унута оламан” қўшиғи якуни вақтида эса, ўзини ўраган раққос ва раққосалар орасида ғойиб бўлиши!
Ҳар бир дуэтда дуэтдошларнинг Райҳоннинг саҳна либосига уйғунлашган либосда чиқишлари!
Райҳоннинг маҳоратли рақслари! Ҳар бир қисмда Райҳоннинг ўзи ўша қисмга мос рақсларини маромига етказиб, намойиш этди!
Ҳар бир қисм учун ўзгача рақслар ўйланганлиги таҳсинга сазовор!
Ҳар бир қўшиққа ўзига хос номерлар ўйланган,
гладиаторлар жангидан тортиб,
“Дув-дув гап” қўшиғида гўёки гап-сўзларга, миш-мишларга лента билан боғлаб тортишаётгандек,
“Божалар” Жаҳонгир Позилжонов билан дуэти эса, ҳақиқий ҳинд фильмларидаги манзарани кўз олдингизга келтиради!
Концертдаги яна бир лоторея тарзидаги томошабинлар учун ўйин, яъни Жаҳонгир Позилжонов ҳинд фильмларидан “Диско раққоси” фильмидаги каби (пўкак) гитарани олиб, томошабинлар томон отиб юборди!
Гитарани биринчи илиб олган томошабин эса, саҳнага таклиф этилиб, унга Райҳоннинг янги диски совға сифатида тақдим этилди. Афсуски, концертнинг иккинчи куни гитарани илиб олган бошқа бир томошабин вазиятни тушунмай, гитарани қайтариб саҳнага отиб юборди ва пўкак гитара синиб кетди!)))
Концертда жонли мусиқа ва айрим қўшиқлар жонли ижрода куйланди!
Концертдаги энг ёдда қолган янги қўшиқлар муаллифи шубҳасиз Якзон бўлди! (Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас! Ақлим, а лаббай?) Райҳоннинг энг хит қўшиқлари муаллифи бу гал ҳам, ишончни оқлади! “Унута оламан”, “Ватан”, “Дув-дув гап”, “Сўрама” (Шаҳриёр билан дуэт), “Алдамагин” (“Божалар” билан дуэт), “Дема” (Зиёда билан дуэт)!
Концерт бир нафасда, кўтаринки кайфият ва юқори ҳароратда ўтди!
Бир сўз билан айтганда, ҳар галгидек, Райҳон бу галги кутилган концерт шоусини ҳам янги топилмалар билан маромига етказди!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова