FATTOHHON.COM

« Все новости

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ҲАМДА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИГА ЯНГИ РАҲБАРЛАР ТАЙИНЛАНДИ! 24.02.2017 23:15

 1486012689_1427715224_vazirlik

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилди.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимида фаолият кўрсатаётган Муратов Махмуд Мўминович Маданият вазири этиб тайинланди.
Махмуд Мўминович Муратов - 1970 йилдан Республика болалар мусиқа тарбия интернат ўқитувчилигидан меҳнат фаолиятини бошлаган. Сўнгра Маданият ишлари вазирлиги Махсус тадбирлар ва конкурслар бўлими мудири, Мусиқа ташкилотлари бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон давлат филармонияси раҳбари, Маданият ишлари вазирининг биринчи ўринбосари, Тошкент давлат мусиқали комедия (оперетта) театри директори, 2015 йилдан Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри директори лавозимида фаолият кўрсатган.

Олимпия шон-шуҳрати музейи директори Курбонов Рустам Джавдатович Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасига раис этиб тайинланди.

Рустам Джавдатович Курбонов – меҳнат фаолияти давомида бир қатор раҳбар лавозимларда хизмат қилган. Жумладан,  Тошкент шаҳар ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича биринчи ўринбосари, Бектемир тумани ҳокими, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, "Ўзбектуризм” компанияси раиси, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири лавозими, 2009 йилдан бошлаб Олимпия шон-шуҳрати музейи директори лавозимида фаолият кўрсатган.

Вазирлик Матбуот хизмати