FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ ҚОЗОҒИСТОН БОШ ВАЗИРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ! 24.02.2017 22:31

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Маминни қабул қилди.

1b4bedc82aa158ea7681cf18b0eb726d

 

Давлатимиз Раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари, шу жумладан, савдо-иқтисодий алоқалар барқарор ва изчил ривожланаётгани ҳамда мустаҳкамланиб бораётганини мамнуният билан таъкидлади.

Давлатларимиз Раҳбарларининг 2016 йил сентябрь ойида Самарқанд шаҳридаги учрашувида эришилган келишувларга мувофиқ ўзаро савдо ҳажмини тубдан ошириш ва номенклатурасини кенгайтириш, шунингдек, мамлакатларимизнинг етакчи корхоналари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантиришга қаратилган қатор истиқболли лойиҳалар ҳамкорликда ишлаб чиқилмоқда.

2016 йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 2 миллиард доллардан зиёдни ташкил этган. Ўзбекистонда қозоғистонлик ҳамкорлар иштирокида тузилган 230 дан ортиқ компания фаолият юритмоқда. Автомобиль ва темир йўл транспорти, авиаташувлар соҳаларида анъанавий фаол ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

Давлатимиз Раҳбари икки мамлакат ўртасидаги самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада фаоллаштириш, бунинг учун аввало савдо, инвестициявий технологиялар ва транспорт-коммуникация соҳаларида ҳамкорлик бўйича аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

f55c30f9269341f3cb50a8b03532e17f


Икки мамлакат ҳудудлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш ва мустаҳкамлаш лозимлиги, бу савдо ва маданият соҳаларида алоқаларни янада ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратиши алоҳида таъкидланди.

Асқар Мамин самимий қабул учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик изҳор этди ва Қозоғистон Ўзбекистон билан кенг кўламли амалий ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.

Prezident.uz дан олинди