FATTOHHON.COM
« Все новостиХонанда Нилуфар Усмонова доим долзарб мавзуларда қўшиқлар куйлаши сир эмас. Унинг янги қўшиғи “Дадасини қизи”, номининг ўзидаёқ эътиборни тортади. Хонанда доимо ижтимоий тармоқлар орқали ўз мухлислари билан мулоқотлар, турли танловлар ўтказиб боради. 2015-йил август ойида у Twitter.com ижтимоий тармоғи орқали шеърият бўйича танлов эълон қилган бўлиб, танлов шартига кўра, унинг кузатувчилари, хонандага ўз битикларини тақдим этишлари керак эди. Мана шу танлов доирасида Кореада меҳнат қилаётган бир мухлис ўз қизига атаб ёзган шеърини юборган бўлиб, мана шу шеър Нилуфар Усмонованинг эътиборини тортди ва у мазкур танловда ғолибликни қўлга киритди!
Шундан сўнг, Нилуфар Усмонова ғолиб билан боғланиб, шу шеърни қўшиқ қилиб ижро қилиш ниятида эканини ва муаллифнинг рухсати кераклигини айтган. Муаллиф ҳам бу таклифдан қувониб, рози бўлган. Хонанда 2015-йилнинг ўзидаёқ бу қўшиқни яратган, аммо маълум бир сабабларга кўра таронани омма учун 2017-йилнинг бошида тақдим этишни режалаштирган. Эндиликда, қишнинг сўнгги кунларида, баҳор фасли арафасида мазкур қўшиқ премьера қилинмоқда!
Нилуфар Усмонова бу ҳақида: - “Бу шеърни биринчи марта ўқиганимда кўз ўнгимда ўзим гавдаланганман. Яъни 1, 2, 3 ёшли Нилуфар дадаси билан боғлана олмаган. Бувим ва аямнинг айтишларича, дадамни жуда ҳам яхши кўрганман. Ҳаттоки, соғиниб касал бўлиб қолганман. Шу шеърни ўқиб, ўзимни, дадамни тасаввур қилганман. Шунинг учун ҳам, дарҳол қўшиқ қилиб куйлашга киришганман. Бугунги кунда, тўртинчи бора она бўлиш арафасида ушбу ижод маҳсулимни халқимизга намойиш қиладиган кун экан, ўйлайманки, қўшиқ барчага манзур келади. Таронани ҳар бир ота тинглаганда, ўзини номидан қизалоғига ижро қилгандек, меҳри-муҳаббати ошади. Соғинчи янада ортади ”.
Қўшиқ учун видеоклип суратга олиш бошлаб юборилган бўлиб, клип Сарвар Исаев ва Рустам Муродов билан ҳамкорликда яратилмоқда. Қўшиқнинг матн муаллифи Навзод Ҳамро. Қўшиқ куйи ва аранжеровкаси Жасур Абдураҳмоновга тегишли.
ҚЎШИҚНИ ТИНГЛАШ ВА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН!