FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ РОССИЯ ТАШҚИ РАЗВЕДКА ХИЗМАТИ ДИРЕКТОРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ! 01.03.2017 02:18

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 февраль куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкинни қабул қилди.

4e5cce701733e1b60219d812c455a139

Давлатимиз Раҳбари меҳмонни қутлар экан, мамлакатларимизнинг замонавий таҳдид ва хавф-хатарларга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлиги юксак даражада эканини алоҳида таъкидлади.

Суҳбат чоғида экстремизм, терроризм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

С.Наришкин қабул учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдирди ва Президент Владимир Путиннинг эзгу тилакларини етказди.

5f48f9240b08d4fbdc283ee46ae3e77c

Россия Ташқи разведка хизмати директори давлатларимиз хавфсизлигини таъминлаш борасидаги долзарб вазифаларни бажаришдаги ўзаро ҳамкорлик даражасини юқори баҳолади.

Prezident.uz дан олинди