FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕККИНО” МИЛЛИЙ АГЕНТЛИГИДА ЕВРОПА ИТТИФОҚИ ДЕЛЕГАЦИЯСИ ЭЛЧИСИ БИЛАН УЧРАШУВ! 03.03.2017 09:09

 1

Куни кеча “Ўзбеккино” Миллий агентлигида агентлик бош директори Атабек Мусаев Европа Иттифоқининг мамлакатимиздаги делегацияси элчиси, жаноб Эдуардс Стипрайс билан учрашув ўтказди.

Унда 2017 йилда ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар, жумладан, май ойида мамлакатимизда V Европа фильмлари фестивалини ўтказиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. 

Маълумот учун айтиш жоизки, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва Европа Иттифоқи делегацияси ҳамкорлигида 2013 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган Европа фильмлари фестивали юртимиз маданий ҳаётидаги муҳим тадбирлардан бирига айланиб улгурди. 2016 йилда ўтказилган IV фестиваль ҳам ўтган йиллардагидек юқори савияда ташкил қилиниб, фильмлар сони ва иштирокчи-давлатлар географияси кенгайиши билан аҳамиятли бўлди. Фестиваль дастурида ЕИга аъзо 12та мамлакат ва Швейцария киноижодкорлари томонидан ишлаб чиқарилган ҳамда нуфузли кинофестивалларда ғолиб ва совриндор бўлган жами 17 та бадиий фильм намойиш этилган эди.

Учрашувда бу каби маданий тадбирларнинг мунтазам равишда ўтказилиб борилиши Европа Иттифоқи мамлакатлари билан йўлга қўйилган ўзаро дўстона алоқаларнинг янада мустаҳкамланиши ва ривожланишига асос бўлиб хизмат қилиши таъкидлаб ўтилди.