FATTOHHON.COM

« Все новости

ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВАДАН ЮРАКЛАРНИ ТИТРАТГАН ПРЕМЬЕРА “ОТА УЙИМ”! МР3! БИР ПАЙТЛАР МЕЗБОН ЭДИМ СЕНДА ЎЗИМ, ЭНДИ ЭСА... 08.03.2017 03:16

IMG__4816_0  

Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг янги қўшиғи “Ота уйим”, Аёллар байрамига муносиб совға бўлди! Санъаткорнинг бу янги қўшиғида ота уйини оқ фотиҳа билан тарк этиб, янги ҳаёт остонасига қадам қўяётган қизнинг кўнгил кечинмалари акс этган!

 Изображение_056_0

Йўлагингда бордур мени босган изим,

Битта садарайҳонингман ота уйим...

Бир пайтлари мезбон эдим сенда ўзим,

Энди эса, меҳмонингман Ота уйим...

IMG__4818  

Қизлик даврим учиб кетган оққуш экан,

Кўзим юмиб очсам, гўё бир туш экан...

Сен-ла, ўтган фурсатларим энг ҳуш экан,

Қалдирғочдай гирёнингман Ота уйим...

Энди сенга меҳмонингман Ота уйим...

 7T7A8990

Қўшиқ сўзи Хушнуд Дарвешга, мусиқаси Отабек Муҳаммадзоҳидга, аранжеровкаси  Азиз Ҳолмуродовга тегишли.

Қўшиқни тинглаш ва кўчириб олиш учун!

 

ГУЛСАНАМ МАМАЗОИТОВА

“ОТА УЙИМ” МР3!