FATTOHHON.COM

« Все новости

ЯҚИН ҚЎШНИЧИЛИК ВА ҚАРДОШЛИК РИШТАЛАРИ! ЎЗБЕКИСТОН ВА ТУРКМАНИСТОН! 09.03.2017 19:14

BJHA7203

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов билан видолашув маросимида Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистонда Буюк Йўлбошчимиз хотираси абадийлаштирилишини таъкидлаган эди. Шу мақсадда Туркманобод шаҳридаги марказий кўчалардан бирига Ислом Каримов номи берилди. Ушбу кўчада ёдгорлик мажмуаси барпо этилди ва Биринчи Президентимизнинг бюсти ўрнатилди. Мажмуада Ўзбекистон ва Туркманистон давлат байроқлари акс эттирилган. Уларнинг ёнидаги гранитда Ислом Каримовнинг «Биз қадрлашимиз ва юксалтиришимиз зарур бўлган муҳим бойлик – бу мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ишончдир» деган сўзлари ўзбек ва туркман тилларида битилган.

IIQQ3581

Мазкур ёдгорликнинг очилиш маросими  бўлди.

Ислом Каримов буюк сиёсатчи, улуғ давлат арбоби, ўз халқини жонидан ортиқ севган ватанпарвар инсон эди, деди Гурбангули Бердимуҳамедов. Ўзбекистоннинг янги ҳаётида дуч келган турли муаммо ва қийинчиликларни оқилона енгиб ўтди. Бутун минтақа тинчлиги ва ҳамкорлигига, жумладан, Ўзбекистон билан Туркманистон алоқалари ривожига улкан ҳисса қўшди. Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш қарзимиз эди. Бугун ушбу вазифани адо этар эканмиз, у кишининг меросини асрашимиз, мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашимиз зарур.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтирганингиз учун чуқур миннатдорлик билдирамиз, деди Шавкат Мирзиёев. Ислом Каримов буюк давлат арбоби, узоқни кўра оладиган доно сиёсатчи, замонамизнинг ёрқин, улуғ шахсларидан эди. Мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов Ўзбекистонда кучли давлат барпо этди, жамиятимизни демократия йўлидан изчил ривожлантирди. Шу билан бирга, бутун минтақамизда тинчлик, хавфсизлик ва аҳиллик муҳитини яратишга улкан ҳисса қўшди. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида қарор топган алоқалар дўстлик, яхши қўшничилик муносабатларининг намунасига айланди.

IIQQ3581

Президентлар Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасига гуллар қўйдилар. Ислом Каримов номидаги кўча бўйлаб сайр қилдилар.

Ўзбекистон ва Туркманистон ҳукуматлари аъзолари, дипломатик корпус, кенг жамоатчилик вакиллари билан бир қаторда, Маданият вазирлиги ҳамда Бирлашма вакиллари, эстрада хонандалари ҳам Биринчи Президентимиз ёдгорлиги пойига гуллар қўйди.

«Ўзбекнаво» Матбуот хизмати

HDSM6647

GECM4992

EIJR9085

LZBK3287