FATTOHHON.COM
« Все новости
ШАХЗОДАДАН БАҲОРИЙ ТУҲФА! “ЁМҒИР”! УЛУҒБЕК ҚОДИРОВ БИЛАН БУ САФАР... 13.03.2017 02:45
Инсоннинг қалбдан чиққан кўзёшлари ёмғир бўлиб оқиши мумкинми?
Ёмғир... У инсонга ҳамиша ўзи кўнгил қўйган инсонини эслатади...
Бежизга ёмғирни кўзёшларига қиёслашмайди...
Ҳозирги кунда ўзининг яккахон концерт дастурига тайёргарлик кўраётган Шахзодадан тингловчилар учун юракка яқин совға!
Хонанда ўз йўналишидан бутунлай фарқ қиладиган ва кутилмаган услубдаги янги “Ёмғир” қўшиғига видеоклип суратга олдирди!
Қўшиқ сўзи Нодир Азимовга, мусиқаси Иқбол Муҳаммад ва аранжеровкаси Аҳлиёр Азимовга тегишли.
Клип серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил режиссёрлигида суратга олиниб, бош ролларда Шахзоданинг ўзи ва актёр Улуғбек Қодиров!
Экрандаги муваффақиятли жуфтлик иштирокидаги бу янги клип, тез кунларда томошабинлар эътиборига ҳавола этилиши кутилмоқда!