FATTOHHON.COM

« Все новости

“ҲАЁТ УЧУН!” ХАЙРИЯ ФУТБОЛ ЎЙИНЛАРИДАН МАХСУС! 02.04.2013 10:04

 

futbol(5).jpg

Хонандалар Шаҳриёр, Салмон, “Беном” гуруҳидан Комил, администратори Қобилжон билан, “Арсенал” гуруҳидан Дилмурод, “Зарба”,“Саҳро”, “Манго”, “Маrка Z” гуруҳлари, вилоятлар бўйлаб, “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари марказининг “Биз бир жамоамиз!” акцияси доирасида, “Ҳаёт учун!” хайрия матчлари ва Форум марафонда иштирок этмоқдалар.

Гуруҳлар командасининг номи “Астроидлар” жамоаси деб номланган.

futbol(4).jpg

Яқиндагина Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган “Ҳаёт учун!” хайрия матчида, ҳамда Навоийдаги хайрия матчида ҳам, бу юлдузлар гуруҳи 2:0 га ғалаба қозондилар!

futbol_1.jpg

Голларни, “Беном” гуруҳидан Комил(!) ва “Манго” гуруҳидан Ҳамдам урдилар!

“Ҳаёт учун!” хайрия футбол ўйинларига 3 ойлик тайёргарликда ҳам, “Беном” гуруҳи, ҳамда уларнинг администратори Қобил жуда ҳам фаол эдилар. Комил тайёргарликлар вақтида, гуруҳ сардори сифатида, гуруҳни бир ерга жамлаб, ҳаттоки вақтинчалик тренер ҳам бўлганди.

 

“ҲАЁТ УЧУН!” ФУТБОЛ ЎЙИНЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК ГУРУҲЛАР КОМАНДАСИ 1

 

“ҲАЁТ УЧУН!” ФУТБОЛ ЎЙИНЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИК ГУРУҲЛАР КОМАНДАСИ 2

 

Мана шу тайёргарликлар натижаси ўлароқ, Комил бугун хайрия матчларининг вилоят босқичларида, ўзининг голлари билан жамоага ютуқлар олиб келмоқда! У ҳозирда ҳам жамоа сардори! “Маrка Z” гуруҳидан Жавлон эса, ҳозирда тренерликни ҳам амалга оширмоқда!

futbol(1)_0.jpg

Ўйинлар ҳаққоний ўтказилмоқда! Юлдузлар жамоаси, футбол майдонларида чинакамига ҳаққоний тўп сурмоқдалар!

Улар “Ҳаёт учун!” хайрия футбол ўйинларига тинимсиз тайёргарлик кўриб, ҳозирда стадионларда ўзларининг футбол борасидаги маҳоратларини ҳам намойиш этмоқдалар. Шу билан бирга улар, “Ҳаёт учун!” хайрия лойиҳасига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар!

Футбол ўйинлари шиддатли тус олмоқда. Ўйинчилар, ҳеч нарсага қарамай, иштирок этмоқдалар. Масалан, “Арсенал” гуруҳидан Дилмурод ҳарорати 39 даража бўлишига қарамай, майдонга тушиб, ҳимояда ўйнаган.

futbol_0.jpg

Футболдан сўнг, ҳамма биргаликда “биз бир жамоа” қўшиғини дилдан куйлашмоқда. Мазкур “Ҳаёт учун!” футбол ўйинлари ва форум марафонга барча вилоятлар ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар! Барча юлдузлар ва иштирокчилар ўртасида аҳиллик, иноқлик, бирдамлик, мужассам. Чиндан ҳам, бир жамоа, бир оиладек.

futbol(1).jpg

“Ҳаёт учун!” хайрия футбол матчларида, стадионларда минглаб томошабинлар, ўйинларни иштиёқ билан кузатмоқдалар. Хайриядан тушган маблағлар, “Кўкрак бези саратони”га чалинган беморларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг дори-дармонлари учун сарф этилади.

Жамоа аъзолари бугун Хоразмга йўл олдилар!

Барча иштирокчилар ва юлдузлар жамоаси, мазкур хайрия лойиҳалари ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирадилар.

Феруза Фаттохова

Мақолани тайёрлашда берган ёрдами, маълумот ва фотолар учун “Беном” гуруҳи администратори Қобилжонга алоҳида ва хонанда Салмонга миннатдорчилик билдирилади. Барча “Ҳаёт учун!” футбол ўйинлари иштирокчиларига Хоразмда ва барча вилоятларда бўлиб ўтадиган хайрия футбол ўйинларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

futbol(3).jpg

Хайрия форум-марафони ва «Ҳаёт учун!» футбол ўйини вилоятлар босқичи рўйхати:

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, 03.04.2013

футбол матчи Хоразм вилояти марказий спорт мажмуасида

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, 04.04.2013

футбол матчи “Турон” стадионида

Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, 06.04.2013

футбол матчи «Бухоро» спорт мажмуасида

Сурхондарё вилояти, Термез шаҳри , 08.04.2013

футбол матчи «Сурхон» спорт мажмуасида

Қашқадарё вилояти, Карши шаҳри, 10.04.2013

футбол матчи «Марказий» стадионида

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, 12.04.2013

футбол матчи «Динамо» стадионида

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, 16.04.2013

футбол матчи «Фарғона» марказий стадионида

Наманган вилояти, Наманган шаҳри, 17.04.2013

футбол матчи «Косонсой» марказий стадионида

Андижон вилояти, Андижон шаҳри, 18.04.2013

футбол матчи «Соғлом авлод» стадионида

ТОШКЕНТДА ЭСА 25 АПРЕЛЬ

“БУНЁДКОР” СТАДИОНИДА!