FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари Вазирлигининг собиқ сўнгги Раҳбари Баҳодир Мажидович Аҳмедов жорий йилнинг 15 мартидан Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланиб, фаолият бошлади. Бу ҳақида Баҳодир Мажидович Аҳмедовнинг яқин инсони хабар қилди.
Баҳодир Мажидович Аҳмедов 2015 йил 1 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири этиб тайинланган ва 2016 йилнинг февраль ойигача, (яъни, вазирлик тугатилгунга қадар) мазкур лавозимда фаолият олиб борган. Унгача эса, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг туман бўлимида бадиий раҳбар, туман бўлими мудири, Тошкент шаҳар бошқарма бошлиғи ўринбосари, Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи, Вазир ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. Ўз меҳнат фаолияти давомида Баҳодир Мажидович Аҳмедов Ватанимиз маданияти, санъати ва спортини ривожлантиришга ўз муносиб ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилган.
Баҳодир Мажидович Аҳмедовга янги иш фаолиятида омад ва муваффақият ҳамроҳ бўлишига тилакдошмиз!