FATTOHHON.COM
« Все новостиРеп йўналишида муваффақиятли ижод қилаётган хонанда Шохрух ўзининг 24,25 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида Proart компанияси ташкилотчилигида, бўлиб ўтажак концерти олдидан тинимсиз репетиция жараёнлари билан банд.
Фақат мусиқа фонограммасидан фойдаланиладиган концертда, Шохрух қўшиқларни жонли ижрода куйлаш учун тўхтовсиз тайёргарликни амалга оширмоқда!
Концертда 45 та қўшиқ бўлиши ҳисобга олинса, бу албатта у учун осон бўлмаслиги сезилиб турибди!
Аммо, Шохрухни кунига бир неча соатлаб жонли ижрода куйлаб репетиция қилаётганлигини кўриб, буни аъло даражада уддалашига асло шубҳа йўқ!
Концертга жуда оз кунлар қолмоқда, ҳамда шу кунларда концерт репертуарига кутилмаган бир дуэт киритилиши мўлжалланмоқда!
Бу дуэт ким билан бўлади?
Шохрух концертда асосий урғуни, томошабинлар билан мулоқотга қаратмоқда!
Концерт олди репетициялари жуда ўзгача кечмоқда!
Шохрухнинг продюсерини айтишича, концертда ортиқча декорация ҳам бўлмас экан...
Концерт олди репетиция жараёнларида ҳозирги кундаги продюсери “Гранд” радиоси бош муҳаррири Иброҳим Аҳмедовнинг фикрлари билан қизиқдик.
Иброҳим Аҳмедов: - Шохрух билан ишлаш ғояси туғилгач, у билан бу масалада гаплашдик ва бир суҳбатдаёқ бир-биримизни тушундик! Яқинда апрель ойида ижодий ҳамкорликни бошлаганимизга бир йил бўлади! Ижодий танаффусдан сўнг, 1 йил ичида концерт қўйиш, бу жуда катта натижа, деб ўйлайман! Шу ўтган йил ичида, Шохрух тинимсиз ижод қилди, бир неча янги қўшиқлар тақдим этди, қолаверса, уни олдинги репертуаридан тингловчилар талабларига кўра, қўшиқлар беришга қарор қилдик! Мухлисларга ҳам қўллаб-қувватлаётганликлари учун раҳмат, деймиз! Мухлислар қўллаб-қувватлашмаганда, биз балки концерт ҳам қўймасдик. Ўзимиз ҳам Шохрухнинг ижодини ёшлигимиздан 2003-2004 йиллардан кузатамиз! Нафақат менга, балки барчага унинг “Баландда” қўшиғи жуда ҳам ёқади! Ўйлайманки, концертга келадиганларнинг кўплари унинг қўшиқларини тинглаб катта бўлишган, у шунчаки куйламайди, таъсирли мавзуларда куйлашга ҳаракат қилади! У билан ижодий ҳамкорликда эканлигимизнинг яна бир сабаби, у билан ишлаш осон, менда мажбурият юзасидан бирга ишлаш одати йўқ. Шохрухнинг бир зўр одати бор, у битта гапиради! Ўша гапирган гапига ўғил бола тили билан айтганда, жавоб беради! Битта гапириб, ўша гапининг устидан чиқади! Сиз ҳам шундай йўл тутишингиз керак. Хотираси зўр, уни алдаб бўлмайди! Бизда ҳеч қачон келишмовчилик бўлмаган, бўлмайди ҳам! Концерт борасида, тўғриси биз таваккал қилдик! Шохрухнинг ўзи ҳам бошида бунга қарши бўлган эди! Орадаги ижодий танаффусни ҳисобга олиб, “Концертни кейинга қолдирсакмикан?” деган таклиф ҳам берган эди! Аммо, мен продюсер бўлганимдан кейин таваккал қилишим керак! Кўзим етмаганда, концертга қўл урмаган бўлардим! Чунки, одамлар Шохрухни, унинг ижодини соғинганликларини сездим! Лекин, концертга Шохрухни кўндириш осон бўлмади! У билан концерт борасида 5 ой давомида гаплашдик! Қачон “концерт” десам, “йўқ!” деб жавоб берарди... Мухлислар қўллаб-қувватлашди, концерт деб, талаб қила бошлашди... Шундан келиб чиқиб, Proart компанияси билан гаплашиб, шундан сўнг, Шохрухни кўндириб, бу концертни қўйишга қарор қилдик!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Муҳаммадали Юнусбоевга
миннатдорчилик билдирамиз
РЕПЕТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИДАН ВИДЕОЛАР, ШОХРУХНИНГ ФИКРЛАРИ ВИДЕОДА, ЭРТАГА!