FATTOHHON.COM
« Все новости15 март куни Болалар “Мурувват” интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш Республика Жамоатчилик Кенгаши ташаббуси билан Тошкент шаҳар “Мурувват” Эркаклар интернат уйида, 8 март “Халқаро Хотин-қизлар куни” ва Наврўз байрамига бағишланган “Меҳр қўлларини узатайлик” хайрия тадбири бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон халқ артисти, Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти соҳиби Шерали Жўраев, хонанда Зоҳиршох Жўраев ва бошқа хонандалар иштирок этишди.
Шерали Жўраевнинг жонли ижродаги байрам мавзусига мос бўлган баҳор, дўстлик, Ватан ҳақидаги қўшиқларига кексаю ёш барча рақсга тушди.
Санъаткорнинг ўғли Зоҳиршох Жўраев ҳам, Отасига жўр бўлиб, қўшиқлари билан барчанинг кайфиятини кўтарди.
Ўзбекистон Халқ артисти Рушана Султонованинг чиройли рақслари ҳамманинг кўнглига баҳор тароватини олиб кириб, янада хушнуд этди.
Тошкент шаҳар “Мурувват” Эркаклар интернат уйи Раҳбари Журъат Темпаевич Алиев: - Бугун Болалар “Мурувват” интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш Республика Жамоатчилик Кенгаши қўллаб-қувватлаши билан, 8 март Халқаро Хотин-қизлар куни ва Наврўз байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Уларга ўз миннатдорчилигимизнинг билдирамиз! Мазкур Кенгашнинг амалга ошираётган хайрли ишлари, қўллаб-қувватлашлари туфайли бу ердаги инсонларнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилмоқда! Уларга яна бир бор катта раҳмат!
Халқимизда меҳр-оқибат, инсонларнинг қалбига қувонч бағишлаб, кўнгилларини кўтариш, маънавий қўллаб-қувватлаш, азалий эзгу анъанадир! Чунки, бизнинг халқимиз соф ниятли! Ширин сўзи, саховати билан кўнгилларга руҳий мадад бўлиб, ҳамиша хайрли ишларни амалга оширган ва амалга ошириб келмоқда. Бу каби хайрли тадбирлар Тинч ва фаровон юртимизда, ҳамиша саховатпешалик, бағрикенглик, доим эзгуликка интилиш, эзгу ишларни амалга ошириш, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик туйғулари, юртдошларимизнинг қон-қонига сингиб кетганлигини кўрсатади. Бу самимий меҳр, эътибор ва оқибат, “Мурувват” уйидаги ҳамюртларнинг кўнгилларини кўтариб, уларни руҳлантирди.
Бу каби хайрия тадбирлари юртдошларимиз қалбидаги инсонпарварлик туйғуларини кучайтириб, ёшларга ибрат бўлиб, уларда барча инсонларга нисбатан раҳмдиллик, меҳр-оқибат туйғуларини шаклланишига, ҳамда уларни ҳам келажакда, хайрли ишларни амалга оширишга интилишларига сабаб бўлади, деб ўйлаймиз.
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Муҳаммадали Юнусбоевга
миннатдорчилик билдирамиз
Тадбирдан барча фотолар FACEBOOK даги Феруза Фаттохова ва Саида Вахобова профилларида!