FATTOHHON.COM
« Все новостиНаврўз байрам сайлларида миллий удумларимиз ва халқ амалий санъати намуналарини кенг намойиш этиш, айёмни куй-қўшиқлар билан файзли кутиб олиш, юртимизда анъанага айланган.
Наврўз Шарқона йил бошланиши, маънавиятимизнинг узвий қисми, яшариш ва янгиланишни ўзида мужассам этган байрам!
Сурхондарё вилоятида ҳам, Наврўз айёмини муносиб тарзда кутиб олиш учун, катта тайёргарлик кўрилганлиги сир эмас. Сурхондарёдаги Наврўз сайли ҳам, ўзига хос кўтаринки руҳда ўтди.
Наврўз сайлида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков иштирок этиб, ўзининг халқимизга севимли қўшиқлари билан барчани хушнуд этди.
Энг кичик ёшли болажонлардан энг катта ёшли онахонларгача, барча учун Наврўз сайли унутилмас, завқли лаҳзаларга, хурсандчилик, хушкайфият ва таассуротларга бой бўлди!
Фотолар учун Эркин Файзга
миннатдорчилик билдирамиз