FATTOHHON.COM
« Все новости
ЗИЁДА ИККИНЧИ ФАРЗАНДИНИ... 18.03.2017 22:16
Ижод билан бирга оилани баробар олиб бораётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда ижоддан танаффус қилмаган ҳолда, 11 март куни иккинчи фарзандини дунёга келтирди.
18 март куни эса, у турмуш ўртоғи ва катта ўғли Камрон билан бирга ўғлини туғруқхонадан олиб чиқишди. Бахтли оила иккинчи ўғлига Имрон деб, исм қўйишди.
Тинч-фаровон юртимизга шодиёналар, шундай бахтли оилалар ярашади. Биз ҳам, сайтимиз номидан Зиёда ва унинг умр йўлдошини табриклаймиз!
Ҳамиша мана шундай энг бахтли оилалардан бўлиб, фарзандларингизнинг камоли, бахти-роҳатини кўришингизга тилакдошмиз!