FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековни Огаҳий ғазалларидан янги мусиқий альбом тайёрлаётганлиги ҳақида маълумот бергандик. МАЪЛУМОТГА ЎТИШ!
Эндиликда, Санъаткор “Огаҳий” альбомининг янги қўшиқларидан бирини Наврўзга совға сифатида тингловчилар эътиборига ҳавола этмоқда!
Миллий мумтоз адабиётимиз тарғиботчиси Озодбек Назарбеков, яна бир неча аср аввал яратилган ғазални бугунги замонавий оҳанглар билан уйғунлаштирган ҳолда, ёшу кекса, барчанинг бирдек кўнглидан жой олиши мумкин бўлган қўшиқ куйлади! Нодир Умаров мусиқаси ва аранжеровкаси билан яратилган бу шўх тарона, ҳақиқий Наврўз кайфиятини туҳфа этиши шубҳасиз!
Демак, Озодбек Назарбековдан Огаҳий ғазали билан Наврўзона премьера! “Гул”!
Қўшиқни тинглаш ва кўчириб олиш учун!
1) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ “ГУЛ” ОГАҲИЙ ҒАЗАЛИ БИЛАН!
2) ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ “ГУЛ” ОГАҲИЙ ҒАЗАЛИ БИЛАН!
Огаҳий ҳақида қисқача маълумот: Муҳаммадризо Огаҳий Эрниёзбек ўғли 1809 йил Хива яқинидаги Қиёт қишлоғида туғилган. 1874 йил вафот этган. У шоир, тарихшунос ва таржимон бўлиб, араб, форс, турк тилларини мукаммал билган. 1829 йил амакиси ва устози Муниснинг вафотидан сўнг, унинг ўрнига мироб этиб тайинланган. Огаҳийдан жуда катта адабий маънавий мерос қолган бўлиб, унинг асарларида ишқ, дард, армон билан биргаликда, ҳаёт, инсон, замон каби мавзулар ҳам, таъсирли равишда ифода этилган. Унинг «Таъвиз ул-ошиқин», яъни «Ошиқлар тумори» Девони бизгача етиб келган. Шунингдек, Огаҳийнинг «Риёз уд-давла» («Салтанат боғлари»), «Зубдат ут-таворих» («Тарихлар қаймоғи»), «Жомеъ ул-воқеоти султоний» («Султонлик воқеаларини жамловчи»), «Гулшани давлат» («Давлат гулшани»), «Шоҳиди иқбол» («Иқбол гувоҳи») ва бошқа тарихий асарларида, ўзи яшаган давр руҳияти акс этган. Бундан ташқари, Огаҳий Кайковуснинг “Қобуснома”, Низомий Ганжавийнинг “Ҳафт пайкар”, Саъдий Шерозийнинг “Гулистон”, Абдураҳмон Жомийнинг “Юсуф ва Зулайҳо” каби бадиий, тарихий асарларни форс тилидан таржима ҳам қилган.