FATTOHHON.COM
« Все новости3 апрель куни Хоразмда ҳам “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари марказининг “Биз бир жамоамиз!” акцияси доирасида, “Ҳаёт учун!” хайрия Форум марафони ва «Ҳаёт учун!» хайрия футбол матчи бўлиб ўтди.
Хоразм меҳмонларни жуда зўр кутиб олди.
Форум марафонда стартни хонандалар Салмон ва “Арсенал” гуруҳидан Дилмурод очиб беришди. Финиш стадионда тугади.
Марафондан сўнг, “Ҳаёт учун!” Хайрия футбол матчи бошланди.
Финалти сериясида Marka_Z гуруҳидан Дилшод MS Shod қўлида микрофон ушлаб, тўпни тепиш таклифи билан чиқди. Унинг таклифи инобатга олинди. Лекин, Дилшод MS Shod Хоразмликларга бўлган чексиз ҳурмати сабаб, тўпни тепа олмади...)))))
“Манго” гуруҳидан Фаррух ҳам тўпни ура олмади...
Ўйин 0:0 бўлди.
Сўнг, финалтилар сериясида Ҳисоб: 6:5 Хорзамликлар фойдасига ҳал бўлди!
Стадионда томошабинлар тўла эди.
Ўйиндан сўнг, Шаҳноз, Шаҳриёр, “Зарба” гуруҳи қўшиқлар куйладилар.
Юлдузлар командаси ютқазишган бўлса ҳам, асосийси дўстлик ғалаба қозонди. Уларни ҳам, юлдузлар командасининг ҳам мақсадлари битта эди! “Ҳаёт учун!”
Хайрия футбол матчидан сўнг, меҳмонлар Хиванинг диққатга сазовор жойларини айландилар.
“Беном” гуруҳи хонандаси Комил 4 апрель ўзининг туғилган кунини бу гал Хоразмда меҳмонхонада кутиб олди!
Барча иштирокчилар уни табриклашди.
Юлдузлар командаси барча ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирадилар.
Феруза Фаттохова
Мақолани тайёрлашда берган ёрдами, маълумот ва фотолар учун “Беном” гуруҳи администратори Қобилжонга алоҳида ва хонанда Салмонга миннатдорчилик билдирилади.
Барча “Ҳаёт учун!” футбол ўйинлари иштирокчиларига ҳамма вилоятларда бўлиб ўтадиган хайрия футбол ўйинларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!