FATTOHHON.COM
« Все новостиЎзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбековнинг қўшиғини Турк хонандаси Санъаткорнинг ўзи билан бирга жонли ижрода, ўзбекча куйлаган! Турк хонандасининг қаерда ўзбекча куйлаганлиги савол туғдирди.
Бунга ойдинлик киритиш учун Озодбек Назарбековнинг ўзидан маълумот олдик.
Озодбек Назарбеков: - 2014 йил Анқарага борганимда, у ердаги “Самарқанд” ресторанига овқатланиш учун кирган эдик. Ўша ерда ишлайдиган Хонанда йигит мени бир нечта қўшиқларимни билар экан, бирга куйладик.
Видеодан кўриниб турибдики, Турк санъаткори Orhan Karahan қўшиқ дардли бўлса ҳам, Ўзбек санъаткори билан бирга куйлаётганлигидан мамнунлигини яширмаган! Чиндан ҳам, юракдан куйланган қўшиқ юракларга етиб бориши, ҳақиқий санъат чегара билмаслигини Озодбек Назарбеков иштирокидаги бу видео яна бир бор исботламоқда!
Санъаткорнинг қўшиқларини нафақат бутун Ўзбекистонда, балки дунёнинг бошқа давлатларида ҳам ёддан билишлари, Санъаткорнинг дунё бўйлаб мухлислари кўплиги сир эмас!
Ўзбек санъатини оламга ёяётган шундай ҳақиқий Санъаткорлар кўпаяверсин!
Саида Вахобова