FATTOHHON.COM
« Все новостиНукусликлар меҳмонларни анъанага кўра, миллий либосларда нон ва туз билан кутиб олишди!
Меҳмондўстлик, илиқлик ва самимийлик ҳамда миллийлик рақслар меҳмонларнинг кўнглини қувонтирди.
Аввалига одатга кўра, интернет-журналистикаси борасида Қорақалпоғистон Давлат Университетида тренинг бўлиб ўтди. Иштирокчилар билан таништирилди ва янги ғоялар, фикрлар муҳокама қилинди.
“Дилемма” лойиҳаси ҳам ўтказилди. Унда “Эрта никоҳ” мавзуси муҳокамага қўйилди. Ҳаттоки, “келин ўғирлаш” одати ҳам четда қолиб кетмади.
Куннинг биринчи ярмидаги барча тренинглар муваффақиятли ўтди.
Соат 11.00 да эса, “Ҳаёт учун!” форум марафони бошланди!
Нукусликларни хайрия марафонига алоҳида тайёргарлик кўрганликлари билиниб турарди!
Сўнг, яна бир барча орзиқиб кутган дақиқалар етиб келди. Турон стадионида “Ҳаёт учун!” хайрия футболи бошланди!
Матч олдидан хонанда Шахноз “Ҳаёт учун!” форум марафони ғолиблари ва фаолларини тақдирлади.
Афcуски, Комил, Шаҳриёр, Салмон, “Зарба”, “Манго”, “Арсенал”, “Marka_Z” дан иборат юлдузлар жамоаси, Нукус “Келажак овози”га ўйинни бой беришди. Ҳисоб 1:0 Нукусликлар фойдасига ҳал бўлди... Нукусликлар ўйиннинг 13 дақиқасидаёқ тўп киритиб, ўйин тақдирини ҳал этишди ва бу ҳисоб ўйин якунига қадар,
бир неча хавфли вазиятлар ва тўп урилиши мумкин бўлган вазиятлар қўлдан бой берилган ҳолатда, ўзгармади!
Ҳақиқий ўйин бўлди, жароҳатлар ҳам ҳақиқий эди... Ўйиннинг 2 таймида асосий ҳужумчи ҳисобланган Салмон жароҳат олган ҳолда ўйинни тарк этишига тўғри келди...
Футболдан сўнг, одатга кўра, хонандалар ижросида куй-қўшиқлар куйланди.
Энг муҳими, мазкур хайрия футбол ўйинларида ғалаба эмас! Энг муҳими, жараён, дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик! Энг муҳими, “Ҳаёт учун!” “Кўкрак бези саратони” хасталигига чалинган инсонларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳаётга бўлган ишончини ошириш!
“Ҳаёт учун!” форум марафони ва хайрия футболи матчлари вилоятлар босқичлари давом этмоқда!
Барча иштирокчилар форум марафони ва хайрия футболи ташкилотчиларига ўз миннатдорчиликларини билдирадилар.
Салмонга тезроқ ўйинчилар сафига қайтишни тилаб қоламиз!
Саида Вахобова