FATTOHHON.COM

« Все новости

БУХОРОДА “ҲАЁТ УЧУН!” ФОРУМ МАРАФОН ВА ХАЙРИЯ ФУТБОЛИ!  06.04.2013 13:58

foto(2)_20.jpg

6 апрель Бухороликлар ва “Келажак овози” ёшлар ташаббуслари марказининг “Биз бир жамоамиз!” лойиҳаси иштирокчилари учун тренинглар ва тадбирлар билан бошланди!

foto(4)_16.jpg

foto(6)_13.jpg

“Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш” дастури, информацион лойиҳалар, “Дилемма” лойиҳаси ва бошқа тренинглар, Бухородаги “Келажак овози” биносининг семинарлар залида ўтказилди.

foto(5)_16.jpg

Бухоролик ёшлар уларнинг барчасида фаол иштирок этдилар.

foto(1)_25.jpg

foto_459.jpg

PR акцияда викторина ҳам ўтказилди ва ғолиблар мукофот тарзида “Ҳаёт учун!” хайрия футбол матчига бориш имкониятини қўлга киритдилар.

foto(3)_18.jpg

Тренингларда “Marка_Z” гуруҳи, PR акцияда «Зарба», “Манго” гуруҳлари, Шаҳриёр ҳам фаол иштирок этишди.

foto(10)_9.jpg

Бухороликлар интиқлик билан кутаётган “Ҳаёт учун!” форум марафони Бухоро вилояти босқичи бошланди. Марафон қатнашчиларининг ҳаяжон ва қувончлари чексиз. Шамшод Ботиров финишга биринчи бўлиб етиб келди.

foto(7)_12.jpg

Шундан сўнг, “Бухоро” спорт мажмуасида “Ҳаёт учун!” хайрия футболи ўтказилди!

foto(8)_10.jpg

Матч олдидан форум марафон ғолиблари тақдирландилар.

foto(9)_9.jpg

Футбол ўйини бошланди.  Биринчи бўлиб, “Келажак овози” командаси тўп уриб, ҳисобни очди.

benom017.jpg

Юлдузлар командасининг энг яхши ўйинчиларидан бири, “Беном” гуруҳи вакили Комил ўйин давомида жароҳатланди. Аммо, у ҳисобни тенглаштирди ҳам! Ҳисоб 1:1.

foto(12)_8.jpg

“Арсенал” гуруҳидан Дилмурод ҳам жароҳатланди.

Ҳақиқий ўйин ва жароҳатлар ҳам ҳақиқий бўлди.

Асосий матч 1:1 ҳисобида якунланди. Аммо, пенальтилар серияси 8:9 бўлиб, бунда ҳисоб Бухоролик “Келажак овози” командаси фойдасига ҳал бўлди.

foto(11)_9.jpg

Матчдан сўнг, юлдузлар иштирокидаги концерт Бухороликларни янада қувонтирди.

Юлдузлар командаси кайфиятни туширмадилар, сабаби энг муҳими дўстлик ғалаба қозонди! Асосийси ўйиндаги ғалаба эмас! Негаки, ҳамма ҳамжиҳатликда ҳаракат қилмоқдалар, бу ҳам бўлса “Кўкрак бези саратони”га қарши кураш, “Кўкрак бези саратони”га чалинган аёлларни қўллаб-қувватлашдир! Ҳаммаси “Ҳаёт учун!”

“Беном” гуруҳи вакили Комилга тезроқ жароҳати тузалишини чин дилдан тилаб қоламиз!

Фотолар ва маълумотлар учун “Беном” гуруҳи администратори Қобилжонга миннатдорчилик билдирамиз.

Саида Вахобова