FATTOHHON.COM

« Все новости

ПАРАЛИМПИЯЧИ СПОРТЧИЛАР, СТОЛ ТЕННИСИ ТУРНИРИ... 07.04.2013 12:15

img_5161_resize.jpg

img_5026_resize.jpg

6 апрель куни «Пойтахт» бизнес марказида, соат 12.00 да  Ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди (ИТҚҚФ) Ўзбекистон миллий Паралимпия ассоциацияси (МПА) билан ҳамкорликда ўзбек эстрада, кино, спорт юлдузлари ва паралимпиячилар ўртасида стол тенниси бўйича турнир ташкил этилди.

img_5040_resize.jpg

 Стол тенниси бўйича беллашувларда хонандалар Лола, Рухшона, Мадина Мумтоз, Умар Шамсиев, Анвар Собиров, Ғайрат Усмонов, “Сурхон” гуруҳи, Машҳурбек, актриса Шаҳзода Муҳамедова ва бошқалар этишиб, паралимпиячилар билан стол тенниси борасида беллашдилар. Улардан баъзиларининг ўзларининг стол тенниси борасида ҳам маҳоратларини намойиш қилдилар.

img_5086_resize.jpg

Бундан ташқари, халқаро майдонларда мамлакатимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб келаётган, хусусан, 2012 йил Лондонда ўтказилган XIV Ёзги Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этгап паралимпиячи спортчилар, ҳамкор ташкилотлар, давлат идоралари, ННТ, ОАВ вакиллари ҳам қатнашдилар.

Иштирокчиларнинг умумий сони 70 кишидан ортиқ эди.

Турнирнинг асосий мақсади, мамлакатимизда паралимпия ҳаракатини ривожлантириш, имконияти чекланган ёшларни спорт ёрдамида жамиятга интеграциялаш, мамлакатимизда спортнинг паралимпия турини ривожлантиришга кенг жамоатчилик эътиборини қартаиш, 2014 йилда Сочида (Россия) бўлиб ўтадиган Қишки Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган паралимпиячи спортчиларни қўллаб-қувватлашдир.

Беллашувлар бошлангунга қадар ёш спортчилар – демфлипиячи (эшитиш қобилияти суст) спортчиларнинг ўсмирлар жамоаси стол тенниси бўйича ўз маҳоратини намойиш қилдилар.

img_5140_resize.jpg

Турнир ғолиблари эсдалик совғалар, дипломлар билан тақдирландилар.

img_5127_resize.jpg

Аёллар ўртасида мутлоқ ғолиба “Паралимпия кубоги”  эгаси Шаҳло Фазлиддинова,

img_5135_resize.jpg

ҳамда эркаклар ўртасидаги мутлоқ ғолиб Дилмурод Орипов бўлди.

img_5136_resize.jpg

Шунингдек, актриса Шаҳзода Муҳамедова ва ёш хонанда Гулюз ҳам алоҳида соврин эгаси бўлдилар.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Турнир сўнгида хонандаларнинг шўх қўшиқларидан иборат концерт дастури, даврани янада жонлантирди, барча рақсга тушди. Шунингдек, меҳмонлар ва тадбир иштирокчилари миллий таомлар билан меҳмон қилинди.

img_5035_resize.jpg

Насиба Алимова Ижтимоий Ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди, Лойиҳа координатори: - Ижтимоий Ташаббусларни қўллаб-қувватлаш фонди 2010 йилдан буён Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассосициацияси билан биргаликда, бир қанча тадбирларни ўтказиб келмоқда. Шу жумладан, бугунги ўтказилаётган стол бўйича, мусобақа тадбирини ҳам. Мазкур мусобақаларда таниқли хонандалар, машҳурлар, паралимпия спортчилари билан стол тенниси борасида ўзаро беллашмоқдалар. Асосий мақсад, бугунги кунда Ўзбекистонда Паралимпия спортини ривожлантириш, паралимпиячи спортчиларнинг ютуқларини оммага тарғибот қилишдан иборатдир.

 img_5104_resize.jpg

Лола хонанда: - Бу тадбирда иштирок этганлигимдан хурсандман. Тадбирдан жуда ҳам яхши таассуротлар олдим. Паралимпияларнинг маҳорати, қобилиятига, айниқса ҳаётга бўлган муҳаббатига қойил қолдим. Баъзида ҳаётда ўз орамизда, бунчалик бунчалик ҳаётни севадиган, интилувчан инсонларни учратиш қийин. Менимча, айнан мана шу паралимпиячиларнинг ҳаётга муҳаббатидан, уларнинг интилувчанлигидан, улардан ибрат олишимиз керак, назаримда.

Саида Вахобова

img_5007_resize.jpg

img_5010_resize.jpg

 

 

 img_5163_resize.jpg

img_5158_resize.jpg

img_5162_resize.jpg

img_5152_resize.jpg img_5151_resize.jpg

img_5154_resize.jpg

img_5141_resize.jpg

img_5115_resize.jpg

img_5119_resize.jpg

img_5121_resize.jpg

img_5110_resize.jpg

img_5112_resize.jpg

img_5084_resize.jpg

img_5088_resize.jpg

img_5066_resize.jpg

img_5069_resize.jpg

img_5156_resize.jpg

img_5144_resize.jpg

img_5138_resize.jpg

img_5139_resize.jpg

img_5080_resize.jpg img_5081_resize.jpg

img_5063_resize.jpg

img_5059_resize.jpg

img_5050_resize.jpg

img_5051_resize.jpg

img_5052_resize.jpg

img_5057_resize.jpg

img_5040_resize.jpg

img_5043_resize.jpg

img_5045_resize.jpg

img_5031_resize.jpg

img_5033_resize.jpg

img_5028_resize.jpg

img_5023_resize.jpg

img_5014_resize.jpg

img_5020_resize.jpg