FATTOHHON.COM
« Все новости“Келажак овози” ёшлар ташаббуслари марказининг “Биз бир жамоамиз!” лойиҳаси иштирокчилари Бухородаги тадбирлар, “Ҳаёт учун!” форум марафони, “Ҳаёт учун!” хайрия футболидан сўнг, Сурхондарёга йўл олдилар.
“Ҳаёт учун!” футболининг жонкуяр ўйинчиларидан бири, 8 рақам остида асосий ҳимоядаги футболчи хонанда (“Беном” гуруҳи) Комилни эса, афcуски, оёғидан қаттиқ жароҳат олганлиги туфайли, Тошкентга олиб кетишди. Унга тезроқ тузалиб, сафдошлари ёнига қайтишни тилаб қоламиз.
“Келажак овози” ёшлар ташаббуслари марказининг “Биз бир жамоамиз!” лойиҳаси иштирокчилари эса, 12 соат юриб, Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига етиб келишди. Уларни Термиз аҳли меҳмондўстлик ва қувонч билан кутиб олишди.
Эндиликда уларни навбатдаги тадбирлар, “Ҳаёт учун!” форум марафони, “Ҳаёт учун!” хайрия футболи кутмоқда.
Афсуски, Бухорода оёғидан жароҳатланган 2 ўйинчилар “Арсенал”дан Дилмурод ва ёш хонанда (асосий ҳимоячилардан) Шерзоний ҳам футбол ўйнай олмайди.
Асосий ўйинчилардан, Сурхондарёдаги хайрия футболида, Юлдузлар жамоасидан, асосий ҳимояда “Беном” гуруҳи администратори Қобилжон 2 рақам остида, “Зарба” гуруҳининг 3 иштирокчиси, “Манго” гуруҳининг 4 иштирокчиси, “Маrка_Z” гуруҳидан 2 иштирокчи, Шаҳриёр ва Салмон иштирок этадилар.
Фото ва маълумотлар учун “Беном” гуруҳи администратори Қобилжонга миннатдорчилик билдирамиз.
Саида Вахобова