FATTOHHON.COM
« Все новостиХонанда Муниса Ризаева санъатдан ташқари, тадбиркорликка ҳам қўл уриб, ўзининг “Monis" boutique & atelyesi га асос солганлиги сир эмас.
19 апрель куни Муниса Ризаева мазкур boutique & atelye нинг Баҳор/ёз мавсумига бағишланган Либослар коллекцияси намойишини Тошкентдаги “Маrmaris” ресторанида ўтказди!
Тақдимотда кўплаб шоу бизнес вакиллари меҳмон бўлишди. Жумладан, Ўзбекистон Халқ артисти Зулайҳо Бойхонова,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева,
“Ниҳол” мукофоти совриндорлари Манзура,
Мадина Мумтоз,
актрисалар Ҳалима Ибрагимова,
Райҳон Уласенова синглиси Ойхон Ифорзода билан,
Зарина Низомутдинова,
Муқаддас Саъдуллаева,
Муниса Ризаеванинг шогирди хонанда Ямин ва бошқалар...
Ташкилий ишларга Муниса Ризаеванинг онаси Дилором опа ва
синглиси Карима Ризаева бош бўлишди.
Либослар коллекцияси намойиши икки қисмдан иборат бўлиб,
унда 2 та коллекция намойиш қилинди!
Ёрқин ранглардан ва асосан замонавий оқшом либосларидан иборат коллекция ҳеч кимни бефарқ қолдирмади!
Шунингдек, албатта Муниса Ризаева ташкилий гуруҳга ва барчага ташриф учун миннатдорчилик билдирган ҳолда,
бир неча қўшиқларидан куйлаб ҳам берди!
Муниса Ризаева: - Азизларим, яқинларим, бугунги ажойиб кечада биз билан бирга эканлигингиздан, “Monis" boutique & atelye либослари коллекцияси намойишида эканлигингиздан хурсандман. Биз ушбу коллекция билан сизга ўз ишимизни, нималар қила олганлигимизнинг натижасини намойиш қиляпмиз, десак тўғрироқ бўлади. Албатта, жуда ҳам ҳаяжондаман. Умуман олганда, мен бу коллекцияга 20 фоиз ўз ҳиссамни қўшганман, десам тўғрироқ бўлади. Балки, ундан ҳам камроқ, 10 фоиздир? Чунки, бу коллекция устида асосан синглим Карима ҳамда, “Monis" boutique & atelye директори Лола, ҳамда тикувчи қизларимиз кўпроқ ишлашди! Уларга шундай ажойиб, катта ишни амалга оширганликлари учун миннатдорчилик билдираман! Барчангизга бугунги кечага келганлигингиз учун катта раҳмат!
Кейин эса, Муниса Ризаева ўзининг шогирди, ҳозирда бир неча қўшиқлари ва фильмлардаги роллари билан томошабинлар эътиборини тортган ёш хонанда Яминга навбат берди ва Ямин ҳам ўзининг бир неча қўшиқлари билан барчага яхши кайфият улашди.
Намойишдан сўнг, Мадина Мумтоз Мунисанинг онаси Дилором опага шундай қизи учун миннатдорчилик билдириб, гулдаста ҳам тақдим қилди ва ўзининг самимий тилакларини билдириб ўтди.
Оқшом кўтаринки руҳда ва файзли бўлди.
Намойишдан сўнг, Либослар коллекцияси ҳақида Муниса Ризаеванинг фикрлари билан қизиқдик.
Муниса Ризаева коллекция ҳақида: - Бу Либослар коллекцияси устида катта жамоа меҳнат қилди! Буларга юқорида айтиб ўтганимдек синглим Карима Ризаева бош бўлди. Лола, Диана, тикувчи қизлар, барчаларига раҳмат!
-Ўтган сафар, “Monis" boutique & atelye либослари коллекциясидан, бу галги либосларда албатта фарқ бор! Бу гал асосан, нималарга кўпроқ эътибор қаратдингиз?
- Биринчидан, Либослар коллекцияси баҳор ойларига мўлжалланган бўлганлиги учун ҳам, асосан ёрқин рангларга аҳамият бердик. Кайфиятни кўтарадиган баҳорий ёрқин ранглар, либосларимизда акс этди! Либослар енгил, нафис, қолаверса, енгил ҳаракатланиш учун жуда ҳам қулай. Ўзбекистонда баҳорданоқ ҳаво исийди ва либосларимиз ҳам баҳорга мос! Иккинчидан, либосларни жуда ёрқин безатилганлиги ҳам, бу бизнинг менталитетга хос бўлиб, биз ижтимоий тармоқлар орқали сўровнома ҳам ўтказгандик. Шунда мен бир нарсага аҳамият бердим, ўтган галги Либослар коллекцияси билан солиштирган ҳолатда, жуда кўплаб мижозларимиз томонидан, ёрқин, замонавий ва безатилган либосларга талаб катта бўлди! Мен ўзим сокин рангларни ёқтираман, аммо мижозлар эса, либосларда ёрқинлик ва ҳашамдорлик бўлишини, гуллар, тошлар билан безатилган ранг-баранг, замонавий либосларни кўпроқ яратишимизни сўрашди. Бугунги Либослар коллекциямиз, албатта кўплаб мижозларимиз талабларидан келиб чиқиб яратилди!
- Бу либосларни яратиш учун қанча вақт кетди? Асосан қайси материалдан кўпроқ фойдаландингиз?
- Либосларни яратишга уч ой вақт кетди! Фақат табиий шойи материалдан фойдаландик. Коллекция асосан, оқшом либосларидан иборат бўлди! Ҳар бир либосга бор меҳримизни, юрагимизни бериб ишладик. Ҳар бир либосда катта меҳнат, кўзёшлар, қувончларимиз мужассам!
- Қайси либосни яратишга энг кўп вақт кетди ва жуда қийин бўлди?
- О... (саралаб кўрсата бошлайди) қўл меҳнати билан яратилган либосларга кўпроқ вақт ва меҳнат кетди! Айниқса, айрим либосларни қўл меҳнати билан безатиб чиқиш, жуда кўп вақт талаб қилди!
- “Monis" boutique & atelye ни манзили ўзгараётган экан?
- Ҳа! Ҳозирда манзил ўзгаряпти. Тез орада янги жойга кўчиб, “Monis" boutique & atelye нинг янги манзилини, қаерда жойлашганлигини ижтимоицй тармоқлар, инстаграм ва фейсбук орқали маълум қиламиз!
Саида Вахобова
Феруза Фаттохова
Фотолар учун фотограф Муҳаммадали Юнусбоев ва
шогирди фотограф Достонбекка миннатдорчилик билдирамиз