FATTOHHON.COM

« Все новости

ЎЗБЕКИСТОНДА ГРУЗИЯНИНГ «ЭРИСИОНИ» АНСАМБЛИ! 22.04.2017 22:16

 IMG_8020

27 май куни соат 19:00да «Истиқлол» санъат саройида Грузиянинг «Эрисиони» Давлат Академик халқ қўшиқлари ва рақс Ансамблининг ажойиб этно-шоу концерти  бўлиб ўтади. Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган Грузин маданияти кунларига бағишлаб ташкил этилади.

IMG_8018

Грузин тилида «Эрисиони» сўзи, «улуғвор» маъносини билдиради. Ансамбль 1885 йилда ташкил топган бўлиб, бугунга келиб, дунёдаги энг кенг миқёсли «этно» услубидаги лойиҳалардан бири ҳисобланади.

IMG_8019

Ансамбль артистлари Париж, Мадрид, Нью-Йорк, Афина, Женева, Москва ва Сингапурда ҳам машҳурликка эришган.
Унда 70дан зиёд артистлар энг қийин акробатик элементларни бажариб, нафақат рақсга тушишади, балки уникал грузин анъаналаридан фойдаланган ҳолда жонли ижрода куйлашади ҳам!

Бундан ташқари, раққослар дунёда кам сонли рақс усталарига маълум бўлган «тойпойнт» – оёқ учига кийиладиган юмшоқ терили балет туфлисида ўйнаш санъати услубини ҳам эгаллаган.

IMG_8017

Шоу ўзининг қамрови ва тўлалиги билан уникал. Унда бир пайтнинг ўзида грузин миллий либосларидаги юзлаб артистлар иштирок этади. Концертда жонли мусиқадан фойдаланилади.